Эрон ТИВ мабуот котиби: АҚШнинг хабарлари бир-бирига зиддир
-
Эрон ТИВ мабуот котиби: АҚШнинг хабарлари бир-бирига зиддир
Эрон ТИВ матбуот котиби Исмоил Бақоий Ҳомона АҚШдан келган барча мурожаатлар жуда зиддиятли ,яъни музокара ва мулоқотга тайёрлигини эълон қилиш билан бир вақтда Эроннинг турли савдо ва ишлаб чиқариш соҳаларига нисбатан кенг қамровли санкциялар жорий қилишидан далолат беради, деб изоҳлади.
ИРНА ахборот агентилига таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Исмоил Бақоий Ҳомона бугун журналистлар билан ҳафталик учрашувда АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эронга йўллаган мактуби тафсилотлари ҳақида гапириб, ҳозирча бу хабар ОАВда эълон қилинмаяпти ва ОАВда эълон қилинган нарсалар асосан спекулциядир деб изоҳлади.
АҚШ Яманга қарши ҳарбий ҳужумларидан кейин Эрон ҳақида даъво қва таҳдидлар қилгани ҳақидаги саволга ҳам Эрон ТИВ матбуот котиби қуйидагича жавоб берди: Эрон ўзининг ҳудудий яхлилиги ва хавфизлиги ва миллий манфаатларига қарши ҳар қандай тажовузга қатъий жавоб беради ва бу борада ҳеч қандай шубҳа ҳам йўқ.
АҚШнинг Яманга қраши ҳарбий ҳужуми шубҳасиз жиноятдир ва у БМТ низоми ва халқаро ҳуқуқнинг барча тамойиллари ва стандартарига зид равишда амалга оширилаётгани учун қораланади. афсуски, АҚШ қурбон ва жиноятсининг жойини чалкаштириб юбормоқда, деб баён қилди Исмоил Бақоий.
Комплекс ҳаракатар режасига аъзо Европа мамлакатлари тетик механизмидан фойдаланиш таҳдидига жавобан ҳам Эрон ТИВ матбуот котиби деди: ушбу механизмдан фойдаланиш бошқа томонларга албатта таъсир қиладиган оқибатлар ва таъсирларга эга ва агар бу асоссиз ва ноқонуний сиёсий босимни қўллаш бўлмаса Эронга қарши ушбу механизмга мурожаат қилиш учун ҳеч қандай сабаб ва асос йўқ деб маълум қилди.
Бақоий Ҳомона АҚШнинг Эрон нефт экспортини нолга тушириш таҳдиди ҳақида мазкур харакат халқаро ҳуқуқнинг барча стандартларига ва халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига зиддир. Эрон халқининг қатъияти ва жамоавий иродаси муҳим эди ва бу аввалигдек бу муаммолардан чиқиш йўлларини ҳокимият ҳамкорлиги билан бошқаради деб аниқлик киритди.