Фаластиндаги сўнгги воқеалар/ сионистик режимнинг Ғазога янги ҳужумларида 35 киши шаҳид бўлди
-
Фаластиндаги сўнгги воқеалар/ сионистик режимнинг Ғазога янги ҳужумларида 35 киши шаҳид бўлди
Сионистик режим ҳужумларининг янги тўлқинида бу режим қирувчи самолётлари Ғазо бўлгасининг турли ҳудудларидаги фаластинликларнинг уйларини бомбардимон қилди.
Кеча шанба куни ва оқшоми янги ҳужумлар тўлқинида сионистик режим қирувчи самолётлари Рафаҳ шарқидаги Ал-Жанен, Хон Юнисдаги Ал-Манара, Ал Маваси ва Ал-Фахари ва Ғазо сектори шимолидаги Ал-Бадуя ҳудудларидаги фаластинликларнинг уйларини бомбардимон қилди. Бу ҳужумлар оқибатида 35 нафар фаластинлик шаҳид бўлди ва шаҳидларнинг аксарияти болалар ва аёллардир ва ўнлаб кишилар ҳам яраланди.
Ғазо бўлгасидаги шаҳидлар сонини 49 минг 747 нафарга ошгани
Фаластиннинг Ғазо секторидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги кеча шанба куни бу бўлгада 2023 йилнинг 7 октябридан бери шаҳидлар сони 49 минг 747 кишига , жароатланган эса 113 минг 213 кишига етганини маълум қилди.
ҲАМАС-ўт очишни тўхтатиш келишувини якунлаш учун воситачилар билан алоқа давом этмоқда
ҲАМАС ҳаракати матбуот котиби Абдулатиф Қонуъ ҳам воситачилар АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ғарбий Осиё бўйича махсус вакили Стив Виткоф таклифи ва бошқа баъзи ғоялар муҳокама қилинмоқда ва сионистик режим билан оташкесим келишувини якунлаш чақириқлари тўхтатилгани йўқ, аммо Нетаняҳу бу йўлга доим тўсфинлик қилади деб эълон қилди.
Бинямин Нетаняҳуга қарши намойишлар
Сионистик режим армиями ўтган сешанба кундан бошлаб, Ғазо секторига ҳарбий тажовузини қайта бошлади. Бу ҳужумлар босиб олинган Фаластинда кенг кўламли норозиликларга олиб келди. Ғазабланган сионистлар ишғол қилинган Қуддусда бу режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу сиёсатига норозилик билдириб, Ғазо бўлгасидаги сионист маҳбусларни озод қилиш учун ҲАМАС билан келишувга эришилишини талаб қилди.