Эрон ТИВ раҳбари: музокараларнинг навбатдаги раунди келаси шанба куни бўлиб ўтади
-
Эрон ТИВ раҳбари: музокараларнинг навбатдаги раунди келаси шанба куни бўлиб ўтади
Эрон ТИВ раҳбари Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги босқичи келаси шанба куни бўлиши ўтиши ҳақида гапирди.
Эрон ТИВ раҳбари Аббос Ироқчи кеча Эрон ва АҚШ музокараларининг биринчи раунди якунлангач бу учрашувда биз музокаралар асосига яқинлашдик деб ўйлайман. Агар кейинги йиғилишда асосни аниқлаб олиш мумкин бўлса, менимча биз узоқ йўлни босиб ўтдик , деб таъкидлади.
Ироқчи АҚШ билан билвосита музокаралар хусусида ҳам деди: икки делегация ўртасида мунтазам ҳаракат қилиб бориб келган Уммоннинг муҳтарам ТИВ раҳбари жаноб Бусаъидийнниг саъй-ҳаракатлари туфайли икки ярим соатлик билвосита музокаралар ўтказдик. Менимча, биринчи учрашув конструктив бўлиб тинч ва ҳурматли муҳитда ўтди деб изоҳлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам маҳаллий вақт билан шанба оқшомида журналистлар билан суҳбатда Уммон музокаралари ҳақида гапириб, музокраларни якунлаш ва хулосага келиш муҳимлигини таъкидлар экан, шунинг учун ҳозир бу ҳақда гапиршни ёқтирмасмалигини айтди.
АҚШ президенти Доналд Трампни Уммон бўйича музокаралар ҳақидаги илк изоҳлардан олдин, Оқ уй ҳам ўз баёнотида муҳокамалар жуда ижобий ва конструктив ўтди ва АҚШ Уммон давлатининг ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлагани чуқур қадрлайди деб эълон қилганди.
Уммон ТИВ раҳбари Бадр Ал-Бусаъидий ҳам АҚШ ва Эрон Ислом республикаси ўртасидаги музокаралар дўстона руҳда ўтди, деб маълум қилди.
Масқатнинг минтақавий дипломатия соҳасидаги узлуксиз саъй-ҳаракатларига тўхталиб ўтган, Уммон ТИВ раҳбари бу давлат икки давлат /АҚШ ва Эрон/ ўртасидаги мулоқотни бошлаш учун воситачилик ролини ўйнади ва бу ҳаракатлардан мақсад Теҳрон ва Вашингтон ўртасида адолатли ва зарурий келушвга эришиш эди деб қўшимча қилди.