Теҳрон БМТнинг биринчи Жаҳон сайёҳлик саммитига мезбонлик килади
(last modified Sat, 19 Apr 2025 10:56:32 GMT )
апрел 19, 2025 15:56 Asia/Tashkent
  • Теҳрон БМТнинг биринчи Жаҳон сайёҳлик саммитига мезбонлик килади
    Теҳрон БМТнинг биринчи Жаҳон сайёҳлик саммитига мезбонлик килади

Теҳрон шаҳар ҳокими жорий йилнинг ёз фаслида Теҳронда биринчи Жаҳон шаҳар туризми форуми саммити ўтказилишини хабар қилди.

Теҳрон шаҳар ҳокими Алиризо Зоконий кечаги сўзларида, БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг Жакартадаги минтақавий саммитида эришилган келишувларга асосланиб, Теҳрон Биринчи Жаҳон шаҳар туризми форумига мезбонлик қилиш учун танланди деб айтди.

Порт тудей сайтининг хабар қилишича, у шунингдек, Биринчи жаҳон шаҳар туризми форуми 2025 йил 24 ва 25 июнь кунлари Аббособод маданий ва туризм туманида Теҳрон университети томонидан мезбон қилинади деб қўшимча қилди.

Теҳрон шаҳар ҳокими ушбу халқаро тадбирнинг муҳимлигини таъкидлаб, мазкур саммит пойтахтнинг сайёҳлик салоҳиятини таништириш халқаро  алоқаларни мустаҳкамланиш, хорижий сармояларини жалб этиш, шаҳар туризми инфратузилмасини ривожланириш учун қимматли имконият бўлади, деб изоҳлади.

Яқинда Эроннинг Исфаҳон шаҳри Жаҳон сайёҳлик ташкилотига  (UN Tourism) аъзо 30 дан ортиқ давлатнинг ижобий овози билан ташкилотини Шарқий Осиё ва Тинч океани минтақавий компаниясининг 2025- йилда ўтказиладиган 38-сессиясида мезбонлик қилиш учун танланди.