Генерал Мўсавий: АҚШ ҳар қандай ҳаракат учун Эрон қуролли кучларининг қўлини очди
(last modified Mon, 23 Jun 2025 09:32:49 GMT )
июн 23, 2025 14:32 Asia/Tashkent
  • Генерал Мўсавий: АҚШ ҳар қандай ҳаракат учун Эрон қуролли кучларининг қўлини очди
    Генерал Мўсавий: АҚШ ҳар қандай ҳаракат учун Эрон қуролли кучларининг қўлини очди

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи АҚШнинг Эрон Ислом республикасига қарши тажовузкор ҳужумига жавобан, АҚШ ҳукумати Эрон Қуролли кучларининг ҳар қандай ҳаракатга қўлини очганини маълум қилди.

Эрон Ислом республикаси Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал Сайид Абдураҳим Мўсавий бугун АҚШнинг Эронга қарши агрессив ҳужумига жавобан баёнот берди. Порс тудей сайти хабар матнини келтирган: 

Бисмилоҳирраҳмонирраҳим

АҚШ ваҳший ва тажовузкор сионистик режимни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни давом эттирар экан, Эрон Ислом республикаси суверенитетини поймол қилиб, Эроннинг муқаддас тупроғини бузиш орқали очиқ ва тўғридан-тўғри урушга кирди. Жиноятчи АҚШ билиши керакки, ноқонуний  ва босқинчи фарзандини жазолар экан,  ўз манфаатлари ва армиясига қарши ҳар қандай чора кўриш учун қуролли кучлардан Ислом жангчиларнинг қўлини очган ва биз бу борада ҳеч қачон чекинмаймиз.

Эрон Ислом Республикаси армияси бош қўмондони  АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига ҳужумига жавобан деди: АҚШликлар ҳар сафар жиноят содир этанларида, улар қатъий жавоб олдилар ва бу сафар ҳам шундай бўлади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ якшанба куни эрталаб, Бинямин Нетаняҳунинг Эронга қарши урушига қўшилиб, учта ядровий объект-Фурду, Натанз ва Исфаҳонга ҳужум қилди.