Эрон Ислом Республикаси АҚШ услубидаги музокараларга йўқ дейди
(last modified Mon, 30 Jun 2025 11:24:40 GMT )
июн 30, 2025 16:24 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом Республикаси АҚШ услубидаги музокараларга йўқ дейди
    Эрон Ислом Республикаси АҚШ услубидаги музокараларга йўқ дейди

Эрон ТИВ матбуот котиби, АҚШ ва сионистик режимнинг ҳатти-ҳаракатлари дипломатияни йўқ қилди, деб айтди.

Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуот котиби  Исмоил Бақоий бугун чоп этилган Россиянинг "Russia Today" тармоғига берган интервюсида, деди: бошқа давлатнинг юқори лавозимли амалдорлари ва раҳбариятига нисбатан ҳақоратли ва қўпол сўзларни ишлатиш жуда ҳурматсизлик ва қабул қилиниши мумкин эмас. Бундай ҳатти-ҳаракатлар АҚШ ёки унинг расмийларига ҳеч қандай ҳурмат келтирмайди ва мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас.

 Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Бақоий ўз сўзларида, биз музокаралар жараёнининг ўрнатишда эдик ва АҚШ вакиллари билан учрашишимиз керак эди, аммо бирданига сионистик режим АҚШнинг кўмаги  ва яшил чироғи билан Масқатда бўлиб ўтиши керак бўлган музокараларнинг олтинчи босқичидан икки кун олдин Эронга ҳужум қилди, деб маълум қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби Эрон ҳеч қачон музокара столини тарк этмаганига тўхталиб, биз ҳар доим дипломатияни қўллаб-қувватлаймиз, аммо АҚШ ва сионистик режимнинг ҳаракатлари дипломатияни йўқ қилди ва бу ҳақиқатан ҳам дипломатияга хиёнат бўлди, деб қўшимча қилди.

Шу нуқтаи назардан Эроннинг БМТдаги элчиси Амир Саъид Ирвоний ҳам кеча CBS News телеканали билан суҳбатида Теҳрон ва Тел-авив режими ўртасидаги можарони дипломатия йўли билан ҳал қилиш учун АҚШ президентининг босимини Теҳрон нега ҳалигача қабул қилмайпти деган саволга жавобан, шартсиз таслим бўлиш музокара эмас, бу уларнинг сиёсатини бизга буюрмоқда, деб таъкидлади. Ирвоний шунингдек агар улар музокарага тайёр бўлса. биз ҳам тайёрмиз, лекин улар ўз шартларини қўйиш ниятида бўлсалар, улар билан ҳеч қандай музокара олиб бориш мумкинэма,  деб маълум қилди.