Эроннинг ракета ҳужуми Ҳайфа иншоотларига қанча зарар етказди?
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i97376
Сионистик режимдаги энг йирик энергия ва нефт ишлаб чиқариш ширкати Базан, Эроннинг ракета ҳужуми ортидан Ҳайфадаги иншоотларига етказилган зарар миқдорини эълон қилди.
(last modified 2025-07-20T14:28:22+00:00 )
июл 19, 2025 16:28 Asia/Tashkent
  • Эроннинг ракета ҳужуми Ҳайфа иншоотларига қанча зарар етказди?
    Эроннинг ракета ҳужуми Ҳайфа иншоотларига қанча зарар етказди?

Сионистик режимдаги энг йирик энергия ва нефт ишлаб чиқариш ширкати Базан, Эроннинг ракета ҳужуми ортидан Ҳайфадаги иншоотларига етказилган зарар миқдорини эълон қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Базан мажмуаси яқинда ўз баёнотида қуйидагича эълон қилди: Эроннинг ракета ҳужумидан кейин Ҳайфадаги объектладаги барча ишлаб чиқариш бўлинмалари фаолияти тўхтатилди ва маҳаллий объектлар учун зарур бўлган энергиянинг катта қисмини таъминловчи комплекснинг электр ва буғ станцияси жиддий зарар кўрди. Баёнотларга кўра Эроннинг Ҳайфадаги объектларга ракета ҳужумида 150 дан 200 миллион долларгача зарар етган, аммо товон жамғармаси атиги 48 миллион доллар тўлаган.

Эслатиб ўтамиз,  Базан мажмуаси сионистик режимдаги энг йирик энергетика ва нефт ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланиб, босиб олинган ҳудудда истеъмол қилинадиган дизелнинг қарийб 60 фоизини ва бензиннинг яримига яқинини ишлаб чиқаради.  Ушбу муҳим объектга етказилган зиён нафақатт сионистик режим ёқилғи бозорида вақтинчалик танқисликни келтириб чиқаради, балки режимнинг энергия хавфсизлиги масаласини ўзининг энг зиддиятли ички муаммоларидан бирига айлантирди. Тел-авивдаги энергетика мутахассислари комплексни аввалги ишлаб чиқариш қувватига тўлиқ тиклаш учун бир неча ой керак бўлиши ҳақида огоҳлантирди.