Эрон ҳукумати: биз Қатар ҳукуматининг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i97700-Эрон_ҳукумати_биз_Қатар_ҳукуматининг_ўзини_ҳимоя_қилиш_ҳуқуқини_қўллаб_қувватлаймиз
Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амир Сайид Ирвоний Эрон Қатар ҳукуматига қарши тажовуз ва террор ҳужумларини қатъий қоралаб, Қатар ҳукуматининг қонуний мудофаа ҳуқуқини қатъий қўллаб-қувватлайди, деб айтди.
(last modified 2025-09-14T10:39:34+00:00 )
сентябр 13, 2025 21:32 Asia/Tashkent
  • Эрон ҳукумати: биз Қатар ҳукуматининг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз
    Эрон ҳукумати: биз Қатар ҳукуматининг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз

Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амир Сайид Ирвоний Эрон Қатар ҳукуматига қарши тажовуз ва террор ҳужумларини қатъий қоралаб, Қатар ҳукуматининг қонуний мудофаа ҳуқуқини қатъий қўллаб-қувватлайди, деб айтди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  Эроннинг БМТдаги элчиси Амир Саъид Ирвоний БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишидаги баёнотида деди: Эрон Ислом Республикаси сионистик режимнинг Қатар ҳукуматига қарши террорчилик тажовузи ва қуролли ҳужумлари, натижада бир қанча фаластинлик ва қатарлик тинч аҳолининг шаҳид бўлиши ва жароҳатланишига сабаб бўлганини қатъий ва сўзсиз қоралайди ва Қатар ҳукуматини бирдамлик ва қўллаб-қувватлашини эълон қилади, деб изоҳлади.

Эронниг БМТдаги элчиси ва доим вакили шунингдек  Эрон Ислом республикаси Қатар ҳукуматининг халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низоми асосидаги ўзини-ўзи мудофаа қилиш ҳуқуқини қатъий қўллаб-қувватлашини таъкиддлаб, бундай ўйламасдан қўзғатилган қонубузарликларга жавобан бу давлатнинг ўз фуқаролари, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун барча зарур сиёсий , дипломатик ва ҳуқуқий чораларни кўриш ҳужумини тасдиқланишини ҳам тилга олиб, сионистик режимнинг Қатарга қарши ҳарбий тажовузини БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларини очиқ бузиш сифатида баҳолади.

Эроннинг БМТдаги доимий вакили сионистик режимнинг босиб олинган Фаластинда давом этаётган геноцидлари Ливан, Сурия ва Яманга қарши қайта-қайта босқикчилик ва террорчилик ҳаракатлари, Эронга қарши жиноий ҳужуми, энди эса Қатарга ҳарбий ҳужумини бу режим минтақавий ва халқаро тинчлик ва хавфсизликка зудлик билан ва реал таҳдид эканлигини исботи деб ҳисоблади.

 13-июн куни сионистик режим АҚШнинг тўлиқ қўллаб-қувватлаши ва АҚШ қуролларидан фойдаланган ҳолда, Халқаро атом энергияси агентлиги кафолати остида Эроннинг фуқаролик инфратузилмаси ва тинч ядровий иншоотларини нишонга олиб, 12 кун давомида Эрон Ислом республикасига қарши кенг кўламли, асоссиз уруш бошлади. 3 марта фавқулодда йиғилиш ўтказилганига қарамай, кенгаш фалаж бўлиб қолди ва АҚШнинг сўзсиз қўллаб-қувватлаши туфайли ҳеч қандай чора кўра олмади. Бу муваффақиятсизлик сионистик қароқчи режими бутун минтақа бўйлаб жиноятларини жазосиз ва тўлиқ давом эттиришга ундади.