Ўпка саратонини даволаш учун Эроннинг ақлли вакцинаси
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i97782-Ўпка_саратонини_даволаш_учун_Эроннинг_ақлли_вакцинаси
Теҳрон тибибёт фанлари унивреситети доценти ўпка саратонига қарши шахсийлаштирилган ва ақлли вакцина ишлаб чиқилишини эълон қилди.
(last modified 2025-09-22T07:52:47+00:00 )
сентябр 21, 2025 17:17 Asia/Tashkent
  • Ўпка саратонини даволаш учун Эроннинг ақлли вакцинаси
    Ўпка саратонини даволаш учун Эроннинг ақлли вакцинаси

Теҳрон тибибёт фанлари унивреситети доценти ўпка саратонига қарши шахсийлаштирилган ва ақлли вакцина ишлаб чиқилишини эълон қилди.

Ўпка саратони дунёдаги энг ҳалоктали саратон турларидан бири бўлиб. янги ва самарали даволаш усулларини топиш бўйича тадқиқотлар доимо ривожанмоқда. Бу йўналишда Теҳрон тиббиёт фанлари университети биотехнология тадқиқот маркази раиси ва Эрон фармацевтика факултети доктор Муҳаммадҳусейн Яздий саратон касаллигига қарши шахсийлаштирилган ва ақлли вакциналарни яратишда катта муваффақиятларга эришди.  Порс тудей сайтиниг хабар қилишча, Яздий ўпка саратонини даволаш учун Эроннинг ақлли вакцинасини ишлаб чиқишга тўзталиб, деди: ушбу инновацион вакцина  mRNK технологияси ва сунъий интелектга асосланган башорат қилиш алгоритмлари ёрдамида ишлаб чиқилган бўлиб, ҳар бир беморнинг ўситма генетикаси асосида аниқ шахсийлаштириш имконини беради.

У ўз сўзларида, бундай ёндашув тадқиқот ва ишланмалар даврининг давомийлигини сезиларли даражада қисқартириши ва ўпка саратонини даволаш ва олдини олишда янги уфқларни очиши мумкин, деб қўшимча қилди. Эронлик бу докторнинг фикрича мазкур вакцинанинг кучли томонларидан бири унинг аниқ башорат қилиш қобилиятидир. Кенг қамровли  синов ва хатоликни талаб қиладиган анъанавий вакциналардан фарқли ўлароқ, ушбу ақлли вакцина клиник тадқиқотларга киришдан олдин энг яхши вакцина номзодини аниқлаш учун беморларнинг ўситмалар ва илғор сунъий интелект алгоритмаларидан олинган генетик маълумотлардан фойдаланади. Мазкур ёндашув вакцинани ишлаб чиқиш жараёнини тахминан 90 фоизга тезлаштиради, лойиҳалаш ва тайёрлаш вақтини атиги икки-уч ҳафтагача қисқартиради.

Вакцинани шахсийлаштириш нафақат саратон касаллигини даволашга имкон беради, балки хавф остида бўлган одамлар  учун профилактика ҳам бўлиши мумкин. Бу хусусият вакцинани стандарт маҳсулотдан аниқ тиббиётда инновацион воситага айлантиради ва ўпка саратонини даволашда улкан инқилобни ваъда қилади, деб қўшимча қилди доктор Яздий.