Шарқнинг Эронни қўллаб-қувватлаши/ Хитой ва Покистон яқинлашуви ва Ғарб хавотирлари
-
Шарқнинг Эронни қўллаб-қувватлаши/ Хитой ва Покистон яқинлашуви ва Ғарб хавотирлари
Тадқиқот марказларидан бирининг хабар қилишича, Хитой ва Покистоннингг сионистмк режим билан 12 кунлик урушда Эронни қўллаб-қувватлаши шунчаки вақинчалик ҳамкорлик эмас, балки Шарқда стратегик яқинлашув белгисидир. Минтақа ва дунёнинг геосиёсий тенгламаларини ўзгартириши мумкин бўлган тенденция.
Мисрнинг Равоқ номли тадқиқот ва таҳлилий тадқиқотлар маркази янги ҳисоботида Хитой ва Покистоннинг сионистик режим билан 12 кунлик урушда Эронни қўллаб-қувватлагани Шарқий яқинлашувнинг шаклланганидан далолат эканлигини таъкидлади. Минтақанинг ва дунёнинг геосиёсий харитасини қайта чизишга олиб келиши мумкин бўлган жараён. Ғарбда жиддий хавотир уйғотган масала. Порс тудей сайтининг ИСНО ахборот агентлигига таяниб, хабар қилишича, мазкур ҳисобот Эрон, Хитой ва Россия ўртасидаги 20-аср ўрталаридан бошлаб, 3 томонлама муносабатлар тарихини кўриб чиқиш, сўнги ўн йилликларда 3 давлат ўртасидаги муносабатлар тобора мураккаб ва стартегик тус олганини кўрсатади.
Эрондаги Ислом Инқилобидан тортиб, Хитой ва Покистон иқтисодий коридори лойиҳаси ва "Бир камар бир йўл" ташаббусигача, Хитойнинг Эрон энергетика ва инфратузилмасига қўйган улкан сармоялари ҳамда Покистоннинг геосиёсий мавқеи Теҳрони икки давлатнинг минтақавий ва глобал тенгликларида муҳим устунга айлантирди. Равоқ, марказининг хабар беришича, Хитой Хавфсизлик Кенгаши Теҳроннинг қораланишага қарши чиқиш Комплекс ҳаракатлар режасига қайтишга чақириш ва санкцияларга қарамай Эрон нефтини сотиб олишда давом этиши Теҳронга аниқ сиёсий ва иқтисодий ёрдам кўрсатди.
Айни пайтда, Покистон Бош вазири ва Мудофаа вазири томонидан эълон қилинган расмий баёнотлар орқали Эронга дипломатик ёрдам кўрсатар экан, Теҳрони ҳар қандай халқаро қоралашни рад этди ва Эроннинг ўз суверенитетини ҳимоя қилиш ҳуқуқини таъкидлади. Ҳисоботга кўра, Пекин ва Исломобод Эроннинг кескин заифлашувининг мумкин бўлган оқибатларидан хавотирда чунки бундай ривожаниш минтақадаги йирик энергетика ва инфратузилма лойиҳаларига таҳдид солиши ҳамда Ғарбий Осиё ва Марказий Оисёдаги таъсири харитасини ўззгартириши мумкин.
Бироқ Равоқ маркази Шарқнинг бу яқинлашуви АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан Хиой ва Покистонга тоора кучайиб бораётган босимни келтириб чиқарганлиги ва бу янги ўқ глобал кучларнинг анъанавий мувозанатига парралел равишда геосиёсий блокга айланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.