Нима учун снапбак муваффақиятсиз бўлади?
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i97852-Нима_учун_снапбак_муваффақиятсиз_бўлади
Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчси 26-сентябр, жума куни БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида деди: ҳарбий ҳужум мувафақиятсизликка учраганидек. сапбак ҳам барбод бўлади.
(last modified 2025-09-29T11:50:50+00:00 )
сентябр 28, 2025 18:42 Asia/Tashkent
  • Нима учун снапбак муваффақиятсиз бўлади?
    Нима учун снапбак муваффақиятсиз бўлади?

Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчси 26-сентябр, жума куни БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида деди: ҳарбий ҳужум мувафақиятсизликка учраганидек. сапбак ҳам барбод бўлади.

БМТ Хавфизлик Кенгашининг йиғилиши 26-сентябр куни Россия ва Хитой томонидан БМТ томонидан Эронга қарши санкцияларининг автоматик тарзда қайта тикланишига йўл қўмасликка қаратилган резолюцияни кўриб чиқиш ва овоз бериш учун бўлиб ўтди.   2231-сонли қарорни техник жиҳатдан 6 ойга узайтириш таклиф қилинган ушбу қарор (2026 йил 18 апрели), АҚШ ва Европа давлатларининг тўсиқлари туфайли 4 та ёқлаб /Россия, Хитой, Покистон ва Жазоир/ 9 та қарши /Франция, Британия, АҚШ, Сиере-Леоне, Словения, Дания, Сомали ва Грейия/ ва 2 та бетараф /Гуая ва Жанубий Корея/ овози билан керакли овозларни ололмади.

Ушбу таклиф қилинган резолюция мувафақиятсизликка учрагани билан , 2231-сонли резолюцининг 11 бандига биноан "снапбак" деб аталадиган жараён ўзининг якуний босқичига кирди ва 2015 йилги ядровий келишувдан /Комплекс ҳаракатлар режаси ё ўзи JCPOA/ кейин тўхтатилган санкциялар автоматик равишда қайта тиклагани арафасида эди. Ваҳоланкги Эрон Ислом Республикаси ўзининг барча мажбуриятларига содиқ эканини бир неча бор таъкидланган бўлса-да, АҚШнинг Комплекс ҳаракатлар режасида бир томонлама чиқиб кетиши ва Европа томонларининг мажбуриятлари бузиши ҳозирги вазияти ортидаги асосий омиллардир.

Эроннинг юқори мартабали расмийлари Ғарбнинг безорилик ҳатти-ҳаракатлари ва Снапбакни фаоллаштиришнинг ноқонуний жараёнини қоралар экан, Эрон Ислом республикаси ҳеч қачон безорилик ва босимга таслим бўлмаслигини таъкидладилар. Теҳрон ҳар доим ўзаро ҳурмат ва санкцияларнинг ҳақиқий бекор қилинишига асосланган мулоқтга тайёр эканини таъкидлаб келади, аммо ҳар қандай босим ва таҳдид сиёсатига Эрондан қатъий жавоб берилади.

Бироқ Снапбак, ўз олдига қўйган мақсадларига эриша олмайди. Бунинг бир қанча сабабьлари бор. Бошқа масалалар қаторида, уни ягона амалга ошириш бўйича глобал консенсиус йўқ. Эроннинг асосий даромад каналлари /айниқса, Шарқий Осиёга нефт/ йилар давомида санкцияларни четлаб ўтиб келмоқда ва БМТнинг қўллаш воситалари чекланган, ва аввалги тажриба шуни кўрсатадики, Эроннинг Ғарб босимига жавоби ядровий ҳамкорликни қисқартиришдир.

Яна бошқа бир масала, нефт экспортини давом эттириш, Эронга нисбатан катта босим мавжуд бўлган ҳозирги вақтда ҳам Хитой нефт импорининг асосий қисми Эрондан келишини очиқ эълон қилди ва бу тенденцияни турли шаклларда давом эттирди. Нефт юкларини кузатиш маълумотлари, шунингдек, Хитойнинг 2025 йилда Эрондан кунига ўртача 1,43 миллион баррел нефт импорт қилишни кўрсатади.

3 чи масала- БМТнинг Эронга қарши санкцияларини қайта қўллаш бўйича ижроия консенсиуснинг йўқлиги ва Шарқ ва Ғарб тафовути. Гарчи Снапбакни БМТга аъзо барча давлатлар учун қонуний мажбурий бўлса-да, уни амалда қўллаш ҳукуматлар иродасига, уларнинг суд тизимларига ва уларнинг мониторинг салоҳиятига боғлиқ. Хитой ва Россия каби муҳим ўйинчилари бу жараёнга қўшилмайди ва бу санкцияларнинг амалга оширилишига нафақат ёрдам беради, балки қарши ҳам чиқади.

4 чи масала- БМТ воситаларининг ўзига хос чекланганлиги. Хавфсизлик Кенгашида АҚШ каби "иккинчи даражадаги санкциялар" воситаси йўқ. Яъни у Ғарбдан бўлмаган банкларни, уччинчи томон юк ташиш линияларини ёки Ғарб юрисдикцияларидан ташқаридаги нефт компанияларини доллар/ SWIFT ва ҳоказоларга киришни тўхтатиш билан таҳдид қилиш оқрали мунтазам равишда мажбурлай олмайди. Айни пайтда, сўнгги йилларда Эрон санкцияларни четлаб ўтиш усулларини ўзгартириб олди ва улардан самарали фойдаланмоқда. Босисларга қарамай, ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадки, Эроннинг 2024 йилги нефт даромади юқори ва нефтнинг экспортдаги улуши ошган. Демак, Эрон ўз бюджет тузилмаси. тўлов баланси, чегирмалар ва компенсацияларини санкцияларга мослаштирган. Снапбакнинг фаоллашиши, охир-оқибат нефт экспортини нолга тушириш ўрнига, нефт чегирмаларининг мумкин бўлган ўсишига олиб келади.

5 чи масала- Эроннинг снапбак фаоллашувига муносабати. Теҳрон ҳукумати агар снапбак амалга оширилса, Халқаро таом энергияси агентлиги билан янги келишувни бпок қилиш билан таҳдид қилди.

 2025-йил июн ойидан бошлаб агентилик " ахборот оқими" нинг бир неча бор узилиши ва Эрон ядровий иншоотларига  кириш имкони йўқлигини эълон қилди. Шундай қилиб, снапбак босими қанчалик юқори бўлса, Эроннинг ядровий шаффофлигини камайтириш эҳтимоли шунчалик катта бўлади, бу эса Ғарб даъво қилаётган Эроннинг ядровий фаолияти тўғрисида " кафолат" деб аталадиган мақсадга мутлақо зиддир.

Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, Эронга қарши снапбакни амалга оширишда Эроннинг ядровий ва минтақавий ҳатти-ҳаракатларидаги ўзгаришлар ва унинг ташқи даромаларининг сезиларли даражада пасайиши мезон бўлса, у " мувафақиятсиз бўлади" бунга Ғарб ва Шарқ ўртасида шулар бўйича жиддий келишмовчиликлар мавжудлиги, Эронга қарши санкцияларни четлаб  ўтиш бўйича ўрнатилган тармоқлар, БМТнинг амалдаги чекловлари ҳамда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан ядровий ҳамкорликни қсиқартиришда Теҳроннинг ўзаро муносабати бунга сабаб бўлган БМТ санкцияларининг нотекис қўлланиши сабаб бўлмоқда.