Эрон ТИВ раҳбари: Қоҳира келишуви энди кучга кирмайди
-
Эрон ТИВ раҳбари: Қоҳира келишуви энди кучга кирмайди
Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи Қоҳира келишувининг энди кучсизлигига тўхталиб, АҚШ ва Европа тройкасининг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Эронга қарши муддати ўтган санкцияларни қайта тиклашга қаратилган ҳаракатини ноқонуний деб ҳисоблади.
Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи сешанба куни Теҳронда истиқомта қилувчи элчилар муваққат ишлар вакили ва хорижий ва халқаро миссиялар раислари билан қўшма йиғилишада, деди: Эрон Ислом Республикаси бу санкцияларнинг қайта тикланишини ноқонуний деб ҳисоблайди.
Порс тудей сайтининг Эрон телерадиокомпаниясига таяниб хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари ва Теҳронда истиқомат қилувчи хорижий элчилар ўртасида бўлиб ўтган қўшма йиғипишда сўнги воқеалар ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилинди. АҚШ ва Европа тройкаси БМТ Хавфсизлик Кенгани санкцияларини қайта тиклаш бўйича ноқонуний ҳаракатлари ортидан Эрноннинг ёндашувларини аниқлаштириш бу йиғилишнинг энг муҳим кун тартиби бўлди. Эрон ТИВ раҳбари шунингдек, Теҳронда ичтиқомат қилувчи элчилар муваққат ишлар вакили , хорижий ва халқаро миссиялар раислари билан учрашуви ортидан журналистлар билан суҳбатида, "Снапбак олдинги барча шартларни ўзгартирди ва Қоҳира келишуви ҳам энди ҳақиқий эмас. Эрон муаммони музокаралар йўли билан ҳал қилишнинг барча усулларини синаб кўрди ва энди Ғарбда снапбакдан фойдаланиш учун асосли сабаб йўқ , деб изоҳлади.
Ироқчининг қўшимча қилишча, тажриба шуни кўрсатадики, Эрон ядровий муаммосининг дипмломатик ечимдан бошқа ечим йўқ. У шунингдек. ҳарбий зарба Эрон ядровий муаммосиини ҳал қилмаганидек, снапбак ҳам бу масалага таъсир қилмайди, деб қайд этди.
Дипломатия ҳар доим мавжуд эканлигини таъкидлаган ҳолда Ироқчи Европа ютқазди ва Эрон билан музокаралардаги ролини пасайтриди, деб эслатди.
Агар улар /АҚШ ва Европа/ яхши ният билан олдинга сиқса, биз музокаралар натижасига умид қилишимиз мумкин, айниқса ҳозирги шароитда ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши санкцияларнинг қайтарилиши вазиятни янада қийинлаштирилган деб маълум қилди, Эрон ТИВ раҳбари.
АҚШ ва босқинчи режимнинг Эронга қарши ҳарбий тажовузи пайтида давлатлар Эрон Ислом Республикаси билан бирдамлик эълон қилди, чунки Эрон доно бир актёр ва ўйинчи эди. Энди шунга ўхшаш нарса юз берди ва Эрон дунёда ақлли актёр сифтида тан олинди, деб аниқлик киритди, Саийд Аббос Ироқчи.