АҚШ ва Европанинг 3 та давлати Қоҳира келишувини қандай нобуд қилди?
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98372-АҚШ_ва_Европанинг_3_та_давлати_Қоҳира_келишувини_қандай_нобуд_қилди
Эрон ТИВ раҳбари Х ҳисобига шундай ёзди: Қоҳира келишуви АҚШ ва 3 Европа давлати томонидан "ўлдирилган".
(last modified 2025-11-24T14:10:28+00:00 )
ноябр 23, 2025 17:50 Asia/Tashkent
  • АҚШ ва Европанинг 3 та давлати Қоҳира келишувини қандай нобуд қилди?
    АҚШ ва Европанинг 3 та давлати Қоҳира келишувини қандай нобуд қилди?

Эрон ТИВ раҳбари Х ҳисобига шундай ёзди: Қоҳира келишуви АҚШ ва 3 Европа давлати томонидан "ўлдирилган".

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи ўзининг Х ижтимоий ҳисобига қуйидагича ёзди: июнь ойида дипломатия Исроил ва АҚШ томонидан ҳужумга учраганидек, "Қоҳира келишуви" ҳам АҚШ ва 3 Европа давлати томонидан ўлдирлди.

Бизни шу нуқтага олиб келган жирканч ва шармандали жараён қуйидагча: 

Биз АҚШ билан ядровий музокаранинг олтинчи босқичи арафасида турганимизда бирдан Исроил режими, кейин эса АҚШ Эронга ҳужум қилди. Кейинчалик Эрон Қоҳирада Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан Миср воситачилигида ва ядровий иншоотларини бомбардимон қилишига қарамай. текширувларни қайта бошлаш тўғрисида келишув имзолаганида, Европанинг 3 давлати АҚШ босим остида халқимизга қарши Хавфсизлик Кенгаши  санкцияларни жори этишга интилди. Эрон июн ва июл ҳужумларида бомбардимон қилинмаган сайтлардан бошлаб, МАГАТЭ инспекторлари учун ядровий иншооттларига киришни таъминлай бошлаганида, АҚШ ва Европанинг 3 та давлати МАГАТЭ бошқарув  кенгашида Эронни қоралаш учун бирлашди.  Энди ҳаммага аён: янги инқироз яратишга интилаётган Эрон эмас. Улар бизнинг хайирхоҳлигимизни тушунишмайди. Европанинг 3 давлати ва АҚШ кескинлик яратишга интилмоқда ва улар Қоҳира келишувининг расман бекор қилиниши бевосита ўзларининг провакциялари натижаси эканлигини яхши билишади.

Эрон ташқи ишлар вазири Қоҳира келишуви АҚШ ва Европа учлиги сифатида танилган 3 Европа давлати /Германия, Англия ва Франция/ томонидан бузиб ташланганини таъкидлагани аччиқ ҳақиқатни очиб берди:-яъни ғарбликларнинг Эрон билан сўнгги ўзаро муносабатларидаги асл мақсади. АҚШнинг Эрон билан билвосита музокаралари билан Қоҳира келшувини тузишгача, Эрон яўдровий муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш эмас. Тўғрироғи, бу биринчи навбатда алдаш, кейин эса Халқаро атом энергияси агентлиги инспекторлари орқали Эрон ядровий иншоотларига етказилган зарарлар миқдори ҳақида аниқ маълумот олиш учун Эронга босим ўтказиш усули эди.

Шу муносабат билан Исроил ва АҚШнинг Эронга қўшма босқиндан сўнг, Қоҳира келишуви МАГАТЭ инспекторларининг Эрон ядровй объектларига киришни таъминлаш мақсадида тузилган,-албатта, 2025 йил июн ҳужумларида бомбардимон қилинмаган сайтлар, аммо АҚШ ва Европанинг 3 давлати ҳамон Теҳронга босим ўтказишдан тўхтатгани йўқ ва биргаликда ҳаракат қилиб, Халқаро Атом Энергияси Агентлиги бошқарувчилар Кенгашининг яқинда бўлиб ўтан йиғилишида резолюция лойиҳасини тақдим этиб Эронни қоралаш учун замин тайёрладилар.

“Қоҳира келишуви” Исроил режими ва АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига уюштирган ҳужумларидан сўнг, Миср воситачилигида ва Эроннинг Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан ҳамкорлигида тузилган. Ушбу келишувнинг асосий мақсади, ядровий музокаралар йўлини қайта очиш учун текширувларни қайта бошлаб ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш эди. Бироқ АҚШ ва Европанинг 3 давлати сиёсий босим, янги санкциялар ва келишувнинг амалга оширилиши жараёнига ишончсизлик орқали " Қоҳира келишуви" ни амалда ўчириб бўлмайди ва унинг мақсадларини амалга оширишга тўсқинлик қилди.

АҚШ ва Европа 3 лиги томонидан келишувни бузиш босқичлари ва усуллари 

1. Дипломатияга дастлабки ҳужум: олтинчи музокаралар боланишидан олдин Исроил, кейин эса АҚШ Эронга ҳужум қилди. бу ҳаракат диломатик муҳитни кескинлаштириб, ишончсизлик муҳитини юзага келтирди.

2.  Европа ҳамкорлиги: шартнома Қоҳирада имзоланганидан сўнг, Европанинг 3 давлати /Германия, Франция ва Британия/ АҚШнинг бузғунчи ёндашувига кўра,  келишувни амалда қўллаб-қувватлаш ўрнига, снапбакни фаоллаштириш орқали Хавфсизлик Кенгашининг Эронга қарши санкцияларини жорий этишга уриндилар.

3. Шартноманинг бажарилишига эътибор бермаслик: Эрон МАГАТЭ инспекторларига киришини таъминлай бошлаган бир пайтда, АҚШ ва Европа янги сакнциялар ва сиёсий ташаббуслар билан Қоҳира келишувининг бажарилишини амалда бекор қилди.

4.  Ишончсизлик муҳитини яратиш: текширувлар ҳужумларда бомбардимон қилинмаган жойларда бошланиши керак эди, бироқ айни пайтда АҚШ ва Европа сиёсий ташвиқот орқали Эронни шаффофлик йўқлигида айблади. Бу қарама-қаршилик Қоҳира келишувини ичкаридан бузди.

5.  Дипломатияга йўлни тўсиш: охир-оқибат, давом этган босим ва санкциялар билан Қоҳира келишуви амалда самарасиз бўлиб қолди ва Эрон ТИВ раҳбари таъбири билан айтганда, "ўлдирилди". Яъни, энди унинг мавжудлиги ва амалга оширилишини давом эттириш мумкин эмас эди.

АҚШ ва Европа учликлари ҳаракатининг оқибатлари 

-  Ишончсизликнинг кучайиши: Эрон ҳатто ҳамкорлик ва шартномани имзолаш билан ҳам Ғарб томонлари ўз мажбуриятларига риоя қилмаётганини тушунди. Бу келажакдаги музокараларига бўлган ишончни пасайтирди.

-  Кескинликларнинг кучайиши: Қоҳира келишувинингн муваффақиятсизлиги минтақавий ва халқаро муҳитнинг яна қарама-қаршилик ва инқироз томон ҳаракатланишига сабаб бўлди.

- Агентликнинг ролини заифлаштииш, ишончни мустаҳкамлаш маркази бўлиши керак бўлган Халқаро атом энергияси агентлиги АҚШ ва Европаининг сиёсий босими остида ўз ишончини йўқотди.

-  Ғарбнинг дипломатик оппортунизми: Қоҳира келшуви кескинликни пасайтириш ва музокара столига қайтиш учун йўл очиши мумкин эди. Лекин Ғарбнинг саботажи туфайли мувафақиятсизликка учрагач, дипломатияга йўл ёпилди ва яна тўқнашув эҳтимоли ортди.

Ниҳоят шуни айтиш керакки,: АҚШ ва Европанинг 3 та давлати сиёсий босим, янги санкциялар, ОАВ ташвиқоти ва келишувнинг бажаришига эътибор бермаслик  комбаниацияси орқали Қоҳира келишувини амалда йўқ қилди. Бу жараён нафақат муҳим келишувни йўқ қилди, балки ишонч, минтақавий барқарорлик ва ядровий музокаралар келажаги учун ҳам кенг кўламли оқибатларга олиб келди.