Муҳаммад; Эроннинг юрагидан дунёнинг энг чекка бурчакларига қадар жаранглаган ном
Ислом маданиятида чуқур илдизларга эга бўлган Муҳаммад номи нафақат Эронда маънавият ва қадр-қиммат тимсоли сифатида танилган, балки юзлаб йиллар давомида бутун дунёда машҳур ва илҳомлантирувчи исм сифатида абадийлаштирилган.
Арабча илдизларга эга бўлган Муҳаммад номи мақтовга сазовор, юқори мақтовга сазовор ёки ҳайратланарли киши деган маънони англатади. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, бу ном исломнинг севимли пайғамбари Муҳаммад /с/ билан бевосита боғлиқлиги туфайли ислом маданиятларида, жумладан, Эронда алоҳида ўрин тутади. Эрон фуқаролик ҳолати далолатномаларини расмийлаштириш ташкилоти маълумотларига кўра, Муҳаммад исми якка ёки қўшма /масалан Муҳаммадризо, Муҳаммадали, Муҳамадҳусейн/ ўғил болалар исмлари рўйхатида биринчи ўринда туради. Маълумотларга биоан, Эрондаги ўғил болаларнинг 10 фоизидан ортиғи Муҳаммад илдизи исмларига эга. Эрон фуқаролик ҳолатини қайд этиш ташкилоти Эронда энг кўп учрайдиган исмларни эълон қилди: Муҳаммад исми мамлакатда энг кўп учрайдиган эркак исм бўлиб, 2 миллион 707 минг 671 киши бу исмга эга.
Муҳаммад исми араб мамлакатларида /асосан Саудия Арабистони, Миср ва Ироқ/ Туркия /Меҳмет каби/ Покистон, Ҳиндистон, Индонезия ва Малайзияда энг кенг тарқалган исмлардан биридир. Бу мамлакатларнинг кўпчилигида бу исм якка ўзи ёки Муҳаммад ибн/ўғли/ ёки Муҳаммад Абдуллоҳ /Худонинг бандаси/ каби қўшимчалар билан қўшилади. Мусулмонлар Ғарб давлатларида кўчиб ўтгани сари Муҳаммад номи Британия, Франция, Германия, Канадаа АҚШда ҳам машҳур бўлди. BabyCenter ва AQSh ижтимоий хавфсизлик бошқармаси (SSA) каби халқаро веб-сайтнинг статистик маълумотларига кўра, Муҳаммад исми сўнгги йилларда ушбу мамлакатлардаги энг яхши 100 эркак исмлар қаторидан жой олган. Британияда бу исм 2023 йила ўғил болаларга қўйилган энг машҳур 10 исм қаторига кирди. Баъзи мамлакатларда, масалан, Индонезияда Муҳаммад исми шунчалик кенг тарқалгани кўшимча фамилиялар ёки тахаллуслар билан бираштириб ажралиб туради.
Муҳаммад номи адолат, жасорат ва маънавият каби қадриятлар билан боғлиқ. Дунё миқёсида бу ном ислом маданияти ва тинч-тотув яшаш рамзи сифатида эътироф этилган бўлиб, эронлик муҳожирлар ва бошқа мусулмонларнинг ўзлиги билан боғлайди. Муҳаммад-Эронниннг юрагидан энг чекка бурчакларига қадар жарангланган чуқур Эрон-ислом илдизларига эга исм. 1400 йилдан ортиқ тарихга, чекксиз маъанавиятга ва бардавом машҳурликка эга бўлган бу ном нафақат диний ва маданий ўзига хосликни сақлайди. балки маданиятлар ўртасида кўприк вазифасини ҳам ўтайди, дунёни бир -бирига яинлаштиради.