Бош мураббий Эрон футзал бўйича жаҳоннинг энг яхши мураббийи мукофотига номзод бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98572-Бош_мураббий_Эрон_футзал_бўйича_жаҳоннинг_энг_яхши_мураббийи_мукофотига_номзод_бўлди
Ваҳид Шамсаий, Эрон миллий футзал терма жамоаси бош мураббийи, кетма-кет тўртинчи йил жаҳоннинг энг яхши йил мураббийи унвонига номзод бўлди.
(last modified 2026-01-05T05:43:07+00:00 )
Январ 05, 2026 10:26 Asia/Tashkent
  • Бош мураббий Эрон футзал бўйича жаҳоннинг энг яхши мураббийи мукофотига номзод бўлди
    Бош мураббий Эрон футзал бўйича жаҳоннинг энг яхши мураббийи мукофотига номзод бўлди

Ваҳид Шамсаий, Эрон миллий футзал терма жамоаси бош мураббийи, кетма-кет тўртинчи йил жаҳоннинг энг яхши йил мураббийи унвонига номзод бўлди.

Pars Today хабар беришича, Ваҳид Шамсаий бошчилигида Эрон миллий футзал терма жамоаси 2025 йилда Ислом мамлакатлари ўйинларида чемпионликни қўлга киритди. Шунингдек, Эрон миллий жамоаси Осиё Кубоги саралаш мусобақаларида барча уч учрашувни дарвозасини дахлсиз сақлаган ҳолда якунлаган ягона жамоа бўлди. Айни бир даврда у дунёдаги энг яхши ўнта жамоа орасида энг кўп гол урган жамоа сифатида қайд этилди. Осиёнинг 2025 йилдаги етакчи жамоаси бўлган Эрон терма жамоаси рақиблари дарвозасига жами 75 та гол йўллаб, жуда юқори натижаларни намоён этди ва сўнгги жаҳон рейтингида бешинчи ўринни эгаллади.