Эрон Қуролли кучлари: АҚШ ва сионистик режим пушаймон бўладилар
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98856-Эрон_Қуролли_кучлари_АҚШ_ва_сионистик_режим_пушаймон_бўладилар
АҚШ ва сионистик режимниг ваҳшийларча ҳужумлари оқибатида Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари ва айрим юқори марабали ҳарбий қўмондонлари жумладан бир неча нафар ноҳарбий шахсларнинг шаҳид бўлгани ортидан Эрон Ислом жумҳуряти қуролли кучлари алоҳида баёнотлар билан чиқди.
(last modified 2026-03-01T07:30:34+00:00 )
март 01, 2026 12:23 Asia/Tashkent
  • Эрон Қуролли кучлари: АҚШ ва сионистик режим пушаймон бўладилар
    Эрон Қуролли кучлари: АҚШ ва сионистик режим пушаймон бўладилар

АҚШ ва сионистик режимниг ваҳшийларча ҳужумлари оқибатида Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари ва айрим юқори марабали ҳарбий қўмондонлари жумладан бир неча нафар ноҳарбий шахсларнинг шаҳид бўлгани ортидан Эрон Ислом жумҳуряти қуролли кучлари алоҳида баёнотлар билан чиқди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  бугун Эрон қуролли кучлари бош штаби Ислом Инқилоби олий раҳбарини шаҳид бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдириб,  Эрон халқининг душманлари жумладан, жиноятчи АҚШ ва сионистик режим ҳужумларига   куч қудрат билан  жавоб қайтариб уларни пушаймон қилишга ваъда берди.

Баёнотда келтирилишича,  Инқилоб раҳбари ва дунё эрксеварлари пешволарининг буюк мероси Эрон халқи ва қуролли кучлар йўлининг чироқига айланган.

Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси умумий алоқалар маркази ҳам ишғол қилинган ерлар ва АҚШнинг террорчи ҳарбий базаларига қарши  Эрон Ислом республикаси қуролли кучларининг тарихдаги мислсиз ҳужум амалиётларини бошлашини эълон қилди.

Бундан ташқари Эрон Ислом респубилкаси армияси ҳам  ўз баёнотида  Аллоҳ таоло ёрдами ҳамда исломий Эроннинг буюк халқи ёрдамида ва  Эрон қуролли кучлардаги ғаюр фарзандларининг иштироки  билан  АҚШ ва сионистик режимнинг ушбу буюк ва мислсиз жиноятлари жавобсиз қолмайди, деб эълон қилди. Эрон армияси шунингдек  Исломий Инқилобнинг шаҳид олий раҳбарининг нуроний йўли охиригача давом этади ва Эрон армияси  миллатнинг мустаҳкам қўрғони сифатида  Эрон Ислом  республикасининг муқаддас тузуми, яхлитлиги, мустақиллигини ҳимоя қилишнинг биринчи чизиғидадир,деб маълум қилди.