Масъуд Пизишкиён: Эрон зўравонлик, зулм ва тажовуз қаршисида таслим бўлмайди
-
Масъуд Пизишкиён: Эрон зўравонлик, зулм ва тажовуз қаршисида таслим бўлмайди
Эрон Ислом Республикаси президенти деди: душман менинг сўзларимдан нотўғри ва хом хулоса вчиқариб, биз ва қўшниларимиз ўртасида уруш оловини ёқишни мақсад қилган эди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон президенти Масъуд Пизишкиён мамлакат соғлиқни сақлаш ва даволаш масаласини кўриб чиқишида Эрон халқига хитобан деди: душман менинг сўзларимдан хом хаёл ва тасаввурга эга эди ва унинг мақссади биз ва қўшни мамлакатлар ўртасида урушни йўлга қўйиш эди ва ҳозир ҳам Эрон ва бошқа мамлакатлар ўртасида ихтилоф ва тушунмовчиликларни келтириб чиқаришга уринмоқда.
Эрон презденти шунингдек, душман ҳар бир мамлакатдан бизнинг азиз ватанимиз ва тўпроғимизга тажовуз қилишни истаса, ушбу ҳужумига жавоб қайтаришга мажбурмиз ва бу жавоб ҳам бизни ўша мамлакат билан ихтилоф ва ё тушунмаоқилик ва урушни хохлашишимиз ва ё ўша уччинчи мамлакат халқини хафа қилиш маъносида эмас. Жавоб беришдан бошқа иложимиз ҳам йўқ, деб изоҳлади.
У ўз сўзларида, бизнинг халқимиз ва ҳудудларимизга ҳар қанча босимлари кучайса, бизнинг қарши курашимиз ва жавобимиз шунча кучли бўлади, деб қўшимча қилди.
Эрон президенти бизнинг мамлакатимизга ҳужум қиладиганларга қарши турамиз ва албатта кучли жавоб берамиз ва бизнинг қуролли кучларимиз ва кўнгиллиларимиз албатта барча нуқталар ва жиҳатларда тайёр турибти ва бор куч қудрати билан мамлакатдан ҳимоя қилишади ва улар биз учун кўрган тушлари албатта ўзлари учун ёмон тушга айланади. Бизнинг Эронимиз зўравонлик, зулмкорлик ва тажовуз қаршисида бош эгмайди ва ҳеч қачон таслим бўлмайди, деб эълон қилди.
У сўзлари якунида ҳам Эронда бўлган барча муаммолар ва масалалар билан бир пайтда биз бор куч жонимиз билан албатта халқ, партиялар, гуруҳлар ва фракциялар билан бирга душман қаршисида турамиз ва бир қарич тўпроғимизни бегоналар ишғол этишига ижозат бермаймиз, деб аниқлик киритди.