Пизишкиён ва Путин телефон орқали суҳатарида сўнгги оташкесим мавзўси хусусида фикр алмашдилар
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99212-Пизишкиён_ва_Путин_телефон_орқали_суҳатарида_сўнгги_оташкесим_мавзўси_хусусида_фикр_алмашдилар
Эрон Ислом республикаси президенти бизнинг қизил чизиғимиз Эрон миллатиниг ҳуқуқи ва миллий манфаатлардан иборат эканлигига тўхталиб, агар АҚШ халқаро ҳуқуқ доираларига риоя қилса, келишувга эришишнинг эҳтимоли бор, деб айтди.
(last modified 2026-04-13T11:38:33+00:00 )
апрел 13, 2026 16:36 Asia/Tashkent
  • Пизишкиён ва Путин телефон орқали суҳатарида сўнгги оташкесим мавзўси хусусида фикр алмашдилар
    Пизишкиён ва Путин телефон орқали суҳатарида сўнгги оташкесим мавзўси хусусида фикр алмашдилар

Эрон Ислом республикаси президенти бизнинг қизил чизиғимиз Эрон миллатиниг ҳуқуқи ва миллий манфаатлардан иборат эканлигига тўхталиб, агар АҚШ халқаро ҳуқуқ доираларига риоя қилса, келишувга эришишнинг эҳтимоли бор, деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг  хабарига кўра, Эрон Ислом  респубилкаси  президенти Масъуд Пизишкиён ва Россия федерацияси президени Владимир Путин  кеча телефон орқали суҳбатларида  сўнгги минтақавий ва халқаро ўзгаришларни  муҳокама  қилдилар.

Эрон президенти ушбу суҳбатда  Россия президентини  насронийларнинг Пок байрами билан табриклар экан,  Россия президенти, миллати ва давлатининг  АҚШ ва сионистик режимининг Эронга қарги тажовузкор ҳужумлари жараёнида  Эрон давлати ва миллатига  билдирган ҳамдиллик мурожаатлари ва ҳамжиҳатлиги учун миннатдорчилик билдриди. У шунингдек,  Эрон яхлитлиги ва миллий ҳокимятни ҳимоя қилишда хусусан  Москва давлатининг  БМТ хавфсизлик кенгашида Эронга қарши резолцияни вето қиишдаги масъулиятли қарори ва ташаббусини  минтақада кескинликларини кучайишини олдини олишда муҳим ва мақташга сазовор ҳатти ҳаракат  деб баҳолади.

 Масъуд Пизишкиён   суҳбати давомида россиялик ҳамкасбини  Покистон  давлати воситачилигидаги Эрон ва АҚШ ўртасида  бўлиб ўтган  музокаралар  жараёнидан хабардор этиб адолатли келишувга  эришиш йўлидаги энг муҳим тўсиқни АҚШ томонининг  тамаъгирлиги ва икки стандартли позицияси  эканлигини таъкидлади.

Эрон президенти шунингдек,  Эрон Ислом Республикаси  минтақада  изчил ва барқарор тинчик ва хавфсизликка кафолат  берувчи инсоф  доирасидаги ва мувозантли келишвга эришиш учун бутунлай тайёр эканлигини ҳам эълон қилди. У ўз сўзларида  бизнинг қизил чизиғимиз Эрон милатининг  ҳуқуқи ва миллий манфаатлари эканлиги ҳақида гапириб,   АҚШ  Халқаро ҳуқуқ чорчубларига риоя  қилганида, келишувга эришиш осон бўлади, деб изоҳлади.

Россия президенти  Владимир Путин ҳам бу суҳбат жараёнида,  Ғарб томонининг  икки стандартли позициясини қаттиқ танқид қилиб,  Эрон яхлитлиги ва миллий ҳокимиятини ҳурмат  қилиш зарулигига тўхталиб,  Эронга қарши тажовузларга   етказилган зарарлар учун  Теҳронни товон талаб қилиш ҳаққи  ва  тажовузларни  такрорланмаслиги учун узоқмуддатли хавфсисзлик кафолатларга  эга бўлиши ҳуқуқини таъкидлади.