Музокаралар душманлик ҳаракатлари такрорланмаслиги кафолатларини талаб қилади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99464-Музокаралар_душманлик_ҳаракатлари_такрорланмаслиги_кафолатларини_талаб_қилади
Эрон президенти француз ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатда Европанинг Эронга нисбатан икки томонлама ёндашувини танқид қилиб Теҳроннинг Вашингтонга ишончсизлигини таъкидлаб деди: ҳозирги вазиятда АҚШликларнинг ортиқча талаблари ва таҳдидли баёнотлари дипломатик жараённи тобора мураккаблаштириб юборди.
(last modified 2026-05-07T11:32:47+00:00 )
май 07, 2026 15:41 Asia/Tashkent
  • Музокаралар душманлик ҳаракатлари такрорланмаслиги кафолатларини талаб қилади
    Музокаралар душманлик ҳаракатлари такрорланмаслиги кафолатларини талаб қилади

Эрон президенти француз ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатда Европанинг Эронга нисбатан икки томонлама ёндашувини танқид қилиб Теҳроннинг Вашингтонга ишончсизлигини таъкидлаб деди: ҳозирги вазиятда АҚШликларнинг ортиқча талаблари ва таҳдидли баёнотлари дипломатик жараённи тобора мураккаблаштириб юборди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  6-май, чоршанба куни кечқурун Эрон Ислом республикаси  президенти  Масъуд Пизишкиён ва Франция президенти Эммануэл Макрон ўртасида  бўлиб ўтган телефон мулоқотида минтақадаги сўнгги ўзгаришлар, музокаралар жараёни ва айрим стартегик масалалар, жумладан Ҳурмуз бўғозидаги вазият муҳокама қилинди ва фикр алмашилди.

Масъуд Пизишкиён сўзлари давомида, сиоинстик режим томонидан Ливанга такрорий ҳужумлар чоғида ўт очишни тўхтатиш тартибини қайта -қайта бузганига ишора қилиб, шундай деди: бу режим ҳеч қандай тарзда ўт очишни тўхтатиш мажбуриятларига амал қилмаган ва Ғазода ўт очишни тўхтатишга ҳеч қачон амал қилмагани каби, ҳозир ҳам Ливандаги келишувларни қайта -қайта бузган. Афсуски халқаро ҳамжамият бу тузумнинг жиноятчилиги, геноцид ва тажовузкорлигини кузатишга давом этммоқда. Бундай шароитда Ливан  Исломий Қаршилик ҳаракати ўз мамлакати ва халқини ҳимоя қилиш доирасида ҳаракат қилиши табиийдир.

Суҳбатнинг бошқа қисмида ва аввалги музокаралар тажрибасини изоҳлар экан, Пизишкиён АҚШликларнинг барча музокара жараёнларида такрор-такрор саботаж қилганига ишора қилиб, деди: Ню-йоркда Эрон ва Франция ўртасида бўлиб ўтган икки томонлама музокаралар чоғида, ўша пайтда баъзи бир келишувларга эришилганига қарамай, жараёнга тўсқинлик қилиб  жараённи ривожланишига тўсқинлик қилган АҚШ эди. Афсуски, Европа давлатлари бу ҳатти-ҳаракатга нисбатан танқидий позицияни эгаллаш ўрнига, " снапбак"ни амалга ошириш орқали Эрона  иккинчи даражали босим ўтказдилар ва дипломатия йўлини конструктив  ҳамкорликдан босим, таҳдид ва санкцияларга ўтказдилар. Эрон Ислом республикаси эса бу жараёнга яхши ниятлар билан кирган эди.

Масъуд Пизишкиён таъкидладики, Эрон Европа билан ўзаро муносабатларида доимо ҳалол иш тутган, аммо бу ёндашув ўзаро муносабат билан қабул қилинмаган.

Эрон президенти ўз сўзларида АҚШ томонигаа ишончсизликнинг ўлчовлари ва сабабларига тўхталиб, деди: Эрон Ислом республикаси АҚШ билан икки марта музокарага киришди ва иккила ҳолатда ҳам музокаралар билан бир вақтда Эронга қарши ҳарбий ҳужум амалга оширилди, бу амлада " орқадан пичоқ" деб ҳисобланади.

Эрон президенти қўшимча қилиб айдики, ҳозирги шароитда АҚШнинг ҳаддан ташқари талаблари, таҳдидли баёнотари ва зарурий доираларга риоя қилмаслик дипломатик жараёнини қўшимча  қийинчиликларга дучор қилди. Эрон Ислом Республикаси узоқ йиллардан бери бу минтақада тинчлик, барқарорлик ва хавфсизлик посбони бўлиб келган аммо айнан АҚШнинг ҳаракатлари бу ҳаётий йўлаги хавфсизлигини ишдан чиқарди ва Форс Кўрфази  мамлакатлари ўртасида инқироз ва ишончсизликни келтириб чиқаради.

Масъуд Пихишкиён , шунингдек. АҚШ томонидан денгиз блокадаси ва Эрон кемаларининг ўғирланиши каби ҳаракатларга ҳам тўхталиб, бу ҳатти-ҳаракатлари халқаро ҳуқуқни бузиш глобал савдони бузиш ва ҳато АҚШ расмийлари томонидан тан олинган  қароқчиликнинг бир кўриниши сифатида таърифлади.

Бу суҳбатда Франция президенти Эммануэл Макрон ҳам Парижнинг ўт очишни тўхтатиш тизимни қўллаб-қувватлаши ва дипломатик ечимлар йўли билан Ҳурмуз бўғозини очиш зарурлигини таъкидлаб, АҚШ денгиз блокадаси ва Ливанга сиоинстик  режимниг ҳужумлари каби ҳаракатлар  ўт очишни тўхтатиш қоидаоаини бузишга мисол эканлигини эътироф этди.