Ислом Инқилоби раҳбари: Аҳоли сонининг кўпайиши Исломий Эроннинг қудрати билан бевосита боғлиқ
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99600-Ислом_Инқилоби_раҳбари_Аҳоли_сонининг_кўпайиши_Исломий_Эроннинг_қудрати_билан_бевосита_боғлиқ
Ислом Инқилобининг олий раҳнамоси Оятуллоҳ Сайид Мужтабо Хоманаий бир гуруҳ оммабоп фаолларининг аҳоли соҳасидаги севги ва ҳамдардлик мактубига жавобан аҳоли сонининг кўпайиши ва унинг Исломий Эроннинг қудрати ва цивилизацияси билан алоқаси ҳақида тўхталиб ўтди.
(last modified 2026-05-20T11:20:44+00:00 )
май 20, 2026 16:18 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби раҳбари: Аҳоли сонининг кўпайиши Исломий Эроннинг қудрати билан бевосита  боғлиқ
    Ислом Инқилоби раҳбари: Аҳоли сонининг кўпайиши Исломий Эроннинг қудрати билан бевосита боғлиқ

Ислом Инқилобининг олий раҳнамоси Оятуллоҳ Сайид Мужтабо Хоманаий бир гуруҳ оммабоп фаолларининг аҳоли соҳасидаги севги ва ҳамдардлик мактубига жавобан аҳоли сонининг кўпайиши ва унинг Исломий Эроннинг қудрати ва цивилизацияси билан алоқаси ҳақида тўхталиб ўтди.

Ислом Инқилоби Раҳбарининг жавоб матни қкйидагча:

Бисмиллоҳирраҳмонирраҳим

Аҳолига ғамхўрлик қилаётган фаолларга меҳр-муҳаббат ва масуялият изоҳлари учун салом ва раҳматлар бўлсин.

Уччинчи муқаддас мудофаанинг қимматли ютуқлари ва миллатнинг бетакрор миссиясининг барчага бўлган улуғ неъматлари қаторида Эроннинг буюк ва нуфузли куч даражасига кўтарилиши ҳам бор. Шубҳасиз, бу ҳолатнинг давом этиши ва унга кўпроқ керакли даражага эришиш аҳоли масаласи билан бевосита боғлиқ. Аҳоли сонини кўпайтириш зарурати масаласига баъзан ўтмишдаги муайян сиёсат натижасида юзага келган камчиликлар ўрнини қоплаш зарулиги нуқтаи назаридан қаралади

Лекин бундан ташқари,аҳоли сонини кўпайтириш борасида тўғри ва аниқ сиёсатни қунт билан олиб бориш орқали буюк Эрон халқи келажакда улкан ютуқлар ва стратегик саклашарни бошдан кечираши, Исломий Эроннинг янги цивилизациясини яратиш йўлида улкан қадамлар ташлаши мумкин бўлади.

Бинобарин, бошланғич ташкилот фаолларининг аҳолини кўпайтириш, фарзанд кўриш маданиятини юксалтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари, бу ёруғ келажакни таъминлашда катта таъсир кўрсатиши мумкин.

Бошқа томондан, , буюк ва улуғвор шаҳидмизнинг кўплаб йиғилишларда, мулоқотларда, оммавий ва шахсий учрашуварда алоҳида таъкидлаган энг муҳим ташвишлардан бири бўлиб, ҳозиргача тизимнинг энг муҳим стратегик масалараларидан бири сифатида қаралмоқда.

Азизларим, сарваримиз /ажж/ нинг эзгу дуолари паноҳида сидқидилдан қилинган саъй -ҳаракатларимиз, ишншоаллоҳ, ўз самарасини беради, деган умиддамиз.

Сайид Мужтабо Ҳусейний Хоманаий