Адмирал Ҳабибуллоҳ Сайёрий: Ҳурмуз бўғози ва Форс кўрфази бизнинг назоратимиз остида
-
Адмирал Ҳабибуллоҳ Сайёрий: Ҳурмуз бўғози ва Форс кўрфази бизнинг назоратимиз остида
Бош штаб бошлиғи ва координатори ўринбосари деди: Ҳурмуз бўғозининг ғарбий қисми, бўғознинг ўзи ва Форс Кўрфази Ислом Иниқлоб қўриқчилар корпуси денгиз кучларининг тўлиқ назоратида остида бўлиб, бўғознинг шарқи ва Ҳинд океанининг шимолий қисми эса Эрон денгиз флотининг қатъий назорати остидадир.
Эрон Ислом Республикаси армияси координатори ўринбосари контр-адмирал Ҳабибуллолҳ Сайёрий " Мен Эронман" телекўрсатувида АҚШ террорчилари томондан шаҳид бўлган Дено кемаси денгизчилари ҳақида гапириб, бизнинг кемамиз тинчлик ва дўслик машғулотларига жўнаб кетганди ва бу машғулот эди ва жанговар қурллари ҳам йўқ эди, деб изоҳлади.
Бу денгизчиларимиз ноҳақ шаҳид бўлдилар. Агар улар дала одамлари бўлса, нега ғалати тарзда бировини қамоққа олишди? Биз бу шаҳидлар қони учун қасос оламиз. нега халқаро ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бу масалалар ҳақида гапиришмайди? Биз 104 нафар шаҳидимизни йўқотдик. 20 нафар шаҳидларимизнинг жасади денгизда қолиб, қайтиб келмади , деб қўшимча қилди адмирал Сайёрий.
Бош штаби бошлиғи ва армия координатори ўринбосари шунигдек бу масалада инсонпарварлик тамойиллари йўқ. бу шаҳидллар ноҳақ шаҳид бўлди, шаҳидлар оилалариниг талаблари кўриб чиқилиб, масала ортидан бориш керак, деб таъкидлади.
Адмирал Сайёрий сўзларининг бошқа қисмида шундай деди: "ҳаво ҳужумига қарши системаси орқасида туриб душманга қарши кураш олиб борадиган аскаримиз шаҳид бўлишини била туриб ўз ватанини ҳимоя қилиш мақсадида ушбу рискни ўз зиммасига олади.
У Эрон армияси ва Ислом Инқилоби қўриқчилар корпусида кўплаб учувчисиз учоқлар ишга тушурилганини таъкидлаб, шундай эслатди: Дрон қийин шароитларда ва энг қисқа вақт ичида тайёрланади. Дронлардан душманга ўқ узатишга ҳам гувоҳ бўлдик. Дронлар армиясда жасорат кўрсатади ва уларнинг ишлаб чиқариш даражаси жуда юқори,.
Бош штаби бошлиғи ва армия координатори ўринбосари шунингдек душманнинг мамлакатимиз денгиз кучларини йўқ қилиш ҳақида ҳам шундай деди: Эрон денгиз флоти зарар кўрган, агар улар мард бўлса, олдинга чиқиши керак, дейишади Биз минтақада ҳокимиятга эга бўлганмиз ва эгамиз. Буни узоқдан даъво қилишлари мардликдан эмас.
Контр-адмирал Сайёрий шунингдек, "Ҳурмуз бўғозининг ғарбий қисми бўғознинг ўзи ва Форс Кўрфази ислом Иниқлоб қўриқчилари корпуси ҳарбий-денгиз кучларининг қатъий назорати остида Ҳурмуз бўғозининг шарқи ва Ҳинд океанининг шимолий қисми эса Эрон армияси денгиз флотининг қатъий назорати остида. Ҳеч бир кема бизнинг рухсатимизсиз кира олмайди.