Генерал Абдуллоҳий: Тез орада дунё Эрон ғалабаси акс-садосини эшитади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99838-Генерал_Абдуллоҳий_Тез_орада_дунё_Эрон_ғалабаси_акс_садосини_эшитади
Эрон Ислом Республикаси Хотамуланбиё марказий қарогоҳи қўмондони Эрон Ислом халқининг собитқадамлик билан майдонда туришини қуролли кучлар учун мустаҳкам таянч сифатида билиб, деди: тез кунларда дунё Эрон ва эронликларнинг ғалабаси ва қаршиликнинг дунёда босиқинчи ва террорчи душман устидан қозонган ғалабаси акс-садосини эшитади.
(last modified 2026-06-14T12:42:52+00:00 )
июн 13, 2026 13:28 Asia/Tashkent
  • Генерал Абдуллоҳий: Тез орада  дунё Эрон ғалабаси акс-садосини эшитади
    Генерал Абдуллоҳий: Тез орада дунё Эрон ғалабаси акс-садосини эшитади

Эрон Ислом Республикаси Хотамуланбиё марказий қарогоҳи қўмондони Эрон Ислом халқининг собитқадамлик билан майдонда туришини қуролли кучлар учун мустаҳкам таянч сифатида билиб, деди: тез кунларда дунё Эрон ва эронликларнинг ғалабаси ва қаршиликнинг дунёда босиқинчи ва террорчи душман устидан қозонган ғалабаси акс-садосини эшитади.

Эрон телерадиокомпаниясига  таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси Хотамуланбиё марказий штаб қўмондони генерал Али Абдуллоҳий ўз мурожаатида маълум қилди: шафқатсиз ва йиртқич душман Эроннинг ҳарбий устозларига жисмонан суиқасд қилиш орқали Эроннинг мудофаа иродасини бузиши мумкин деб ўйлади, аммо улар билмайдики, мамлакатнинг сув, қуруқлик ва ҳаво чегаралари орқали ўтадиган алоҳида жангчилар ва ғайратли ватан ҳимоячилари "қўлимиздан келади" руҳи, илғор ва маҳаллий техника воситаларидан фойдаланган ҳолда Эроннинг фаол дахдорлиги ва миллий қудрати тимсолидир.

Генерал Али Абдуллоҳий қўшимча қилиб деди: шубҳасиз, Эрон Ислом Республикасининг содиқ ва вафодор халқи  Исломий Эрон ҳокимияти шаҳидларининг феъл- атвори ва характеридан келиб чиқиб, шаҳид имомнинг солиҳ вориси Ислом Инқилоби буюк раҳбари ва Қуролли кучлар олий қўмондони  Оятуллоҳ Мужтабо Хоманаийнинг кўрсатмалари остида. ҳар доимгидек майдонда собит ва устувор бўлиб бу қуролли кучларнинг душман таҳдидларига қарши , айниқса уччинчи жорий этилган АҚШ ва сионистик режим урушини хавфли шароитларида мустаҳкам туришлари, Аллоҳ таолонинг марҳамати билан тез орада бутун дунё бўйлаб, Эрон ва эронликларнинг ғалабаси ҳамда қаршиликнинг босқинчи ва террорчи душман устидан қозонган ғалааси акс-садосини бутун дунё эшитади.