Ўзбекистонга Хитойнинг илк замонавий қирувчи самолётлари топширилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i100440-Ўзбекистонга_Хитойнинг_илк_замонавий_қирувчи_самолётлари_топширилди
Хабар манбалари Ўзбекистон Ҳаво кучлари Хитойда ишлаб чиқарилган илк замонавий J-10C қирувчи самолётларини қабул қилиб олганини маълум қилди.
(last modified 2026-08-17T08:00:39+00:00 )
август 17, 2026 11:32 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонга Хитойнинг илк замонавий қирувчи самолётлари топширилди

Хабар манбалари Ўзбекистон Ҳаво кучлари Хитойда ишлаб чиқарилган илк замонавий J-10C қирувчи самолётларини қабул қилиб олганини маълум қилди.

ИРНАнинг Military Watch Magazine нашрига таяниб хабар беришича, Хитойнинг ушбу замонавий қирувчи самолётлари Ўзбекистонга топширилган бир пайтда, бир неча ой олдин мамлакат учувчилари ҳамда техник хизмат кўрсатиш мутахассисларининг мазкур самолётлардан фойдаланиш бўйича Хитойда тайёргарликдан ўтаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ҳисоботга кўра, Хитойнинг замонавий J-10C қирувчи самолётларини қабул қилиши билан Ўзбекистон Ҳаво кучлари ушбу самолётлардан фойдаланувчи дунёдаги учинчи ҳарбий-ҳаво кучларига айланди. Бундан аввал Хитой ва Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари мазкур қирувчи самолётларни ўз таркибига киритган эди.