Эмомали Раҳмон Ҳиндистонга ташриф буюради
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i10642-Эмомали_Раҳмон_Ҳиндистонга_ташриф_буюради
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 14-18 декабрь кунлари Ҳиндистонга давлат ташрифи билан келади.
(last modified 2018-08-22T17:48:48+00:00 )
декабр 12, 2016 12:43 Asia/Tashkent
  • Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон
    Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 14-18 декабрь кунлари Ҳиндистонга давлат ташрифи билан келади.

Ташриф давомида Тожикистон раҳбари мамлакат президенти ва бош вазири билан учрашиши кутилмоқда. Учрашувларда сиёсат, иқтисодиёт, мудофаа, хавфсизлик, террорчилик билан кураш, энергетика, туризм каби соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳокама қилинади, деб хабар берди «АП».

Ташриф якунларига кўра, Душанбе ва Деҳли ҳамкорлик борасидаги янги ҳужжатларни имзолаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Ҳиндистон ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳукуматлароаро Қўшма комиссия фаолият кўрсатади.