июл 27, 2016 17:23 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги: Туркияни Қирғизистон ички ишларига аралашмасликка чақирди

Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги: Туркияни Қирғизистон ички ишларига аралашмасликка чақирди

     Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човуш ўғлунинг хатига жавоб қайтарди.  Расмий Бишкек Туркия ташқи ишлар вазирининг Қирғизистондаги туркча лицейларни ёпиш ҳақидаги талабини ўринсиз деб ҳисоблайди. «Туркия расмийларининг хавотирларини тушунамиз. Аммо Қирғизистон биринчи галда мустақил, суверен давлатлигини, у ўзи учун нима яхши, нима ёмонлигини ҳал қила олишини эслатиб ўтмоқчи эдик. Бошқа давлат ташқи ишлар вазири бизга ультиматум ва шантаж тилида кўрсатма беришини нотўғри деб ҳисоблаймиз», — дейилади баёнот матнида. Туркия ташқи ишлар вазири кўплаб давлатларда, жумладан, Қирғизистонда ҳам очилган туркча лицейларда мухолиф сиёсатчи ва Хизмат ҳаракатининг раҳбари Фатҳуллоҳ Гуленнинг тарафдорлари фаолият юритишини рўкач қилиб, расмий Бишкекни бундай ўқув муассасаларини дарҳол ёпишга чақирган эди. Айни пайтда Фатҳуллоҳ Гулен ҳарбий тўнтариш ҳаракатини амалга оширишда гумон қилинмоқда.