Қозоғистон компанияларидан бири Афғонистонда электр энергия ишлаб чиқраиш лойиҳаларига сармоя киритади
Қозоғистондаги компанияларидан бири Афғонистонда электр -энергия ишлаб чиқариш соҳасига сармоя киритиш учун 1 миллиард 200 миллион доллар ажратиш қарорига келганлигини маълум қилди.
Афғонистоннинг Энергетика ва сув вазирлиги чиқарган баёнотида, Қозоғистоннинг ушбу компанияси Афғонистоннинг электр -энергия ишлаб чиқараш лойҳасини амлага ошириш таклифи билан чиққанлиги ва бу масала Афғонистон Энергетика ва сув вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилаётганлигини эълон қилди.
Афғонистоннинг Энергетика ва сув вазирлиги молия ва идора ишлари маъсули Абдулбасир Азимий ўз сўзларида бу компания бир ойдан бери Афғонистон ичкарисида 450 меговатт электр ишлаб чиқариш учун 1 миллиард 200 миллион доллар ажаратишга тайёр эканлигини эълон этиб келмоқда ва бу таклифни ўрганиб чиқмоқдамиз деб аниқлик киритди.