Истанбулда юз берган теракт ижрочиси Қирғизистон фуқраси эмаслиги аниқланди
(last modified Thu, 05 Jan 2017 13:50:31 GMT )
Январ 05, 2017 18:50 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги
    Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Туркиядаги айрим оммавий ахборот воситаларрини Истанбулда амалга оширилган терактда қирғизстонлик Яҳё Машрабовни алоқаси бор деган хабарларига қаттиқ аксиламал кўрсатиб бу иддаони рад этди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра,  бугун Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги  чиқарган баёнотида  Истанбул теракти Қирғизистон фуқароси томонидан амалга оширилган деган Туркиядаги айрим  оммавий ахборот воситаларининг иддаолари асоссиздир деб эълон қилди.

Мазкур баёнотда шунингдек Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги  бу мамлакат фуқароси Машрабовга тегишли таклифни Туркия томонидан олмаганлиги ва Туркиянинг айрим оммавий ахборот воситалари  томонидан тарқатилганг хабарлар расман тасдиқланмаганлиги ҳам таъкидланган.

1 январга ўтар кечаси Истанбулдаги Reina тунги клубига номаълум шахс Калашников автомати билан қуролланган ҳолда бостириб кирди ва одамларни қирғин қилди. Ушбу ҳужум қурбонлари сони 39 нафар, яна 69 киши жароҳатланди. Ҳужум вақтида бино ҳудудида 700-800 киши бўлган. Улар Янги йил байрамини нишонлашаётганди.

Теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.

1 январь куни Туркия полицияси ушбу ҳужумни Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси амалга оширгани бўлиши мумкинлиги ҳақида айтди

Ёрлиқ