Ашқободда Туркманистон президенти Покистон элчисини қабул қилди
Ашқободдаги Покистон элчиси ва Туркманистон президенти икки мамлакат ўртасидаги муҳим энергетик лойиҳалар, хусусан табиий газ ва электр- энергия етказиб бериш масаларини муҳокама қилдилар.
Форс ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Ашқободдаги Покистон элчиси Абдулмалик ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ушбу учрашувларида ТАПИ газ қувурлар линиясини амалга оширилиши ва ҳам Туркманистондан ушбу йўналиш орқали Покистонга электр- энергия етказиб бериш лоиҳаси юзасидан фикр алмашдилар.
Ашқобод ва Исломобод ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорликларни кенгайтирилиши ва транспорт, юк ташиш соҳаларидаги алқоларни яхшилаш ва минтақавий масалаларни кўриб чиқиш каби мавзулар Ашқободда Покистон элчиси ва Туркманистон президенти суҳбатлари марказида бўлгани айтилади.