Раҳмон Тожикистондаги ҳар бир хонадонни 24 соат ўчмайдиган свет билан таъминлади
(last modified Sat, 14 Jan 2017 14:54:54 GMT )
Январ 14, 2017 19:54 Asia/Tashkent
  • Раҳмон Тожикистондаги
    Раҳмон Тожикистондаги

14 январ санасидан бошлаб Тожикистон ҳудудидаги барча хонадон ва корхоналар кун давомида ўчмайдиган электр қуввати билан таъминланади

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон республикада светга бўлган чеклов тўлиқ олиб ташланганини эълон қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон нашри.

"Аҳоли ҳаёт тарзини яхшилаш, республикадаги ишлаб-чиқариш корхоналари ва бошқа ижтимоий-иқтисодий соҳаларни яхшилаш мақсадида, 2017 йилнинг 14 январ санасидан бошлаб электр қувватига қўйилган чеклов тўлиқ олиб ташланади. Яъни аҳоли, мамлакатдаги ижтимоий муассасалар ва ишлаб-чиқариш корхоналари суткасига 24 соат электр-қуввати билан таъминланади", — дейилади хабарда.Хабарда таъкидланишича, Тожикистон электр энергияси мустақиллигига эришиш учун амалга оширилаётган махсус дастур туфайли бундай натижага эришилган. Нашр шунингдек, Тожикистонда "Жануб — Шимол" 500-киловольтлик элекр узатиш тармоғи, яъни республиканинг ягона энергетик тизими яратилгани ҳақида айтиб ўтган.

"Эмомали Раҳмон, ўз чиқишида, шунингдек, 2016 йилнинг охирида "Душанбе-2" Иссиқликэлектрмаркази фойдаланишга топширилгани, ҳамда Роғун гидроэлектростанция қурилиши учун Вахш дарёси ўзани тўсилгани ҳақида гапирди", — деб хабар қилган нашр.Таъкидланишича, Тожикистон президенти ўз нутқи якунида республика фуқароларига мурожаат қилиб, улардан электр қувватига тежамкорлик билан муносабатда бўлишларини, беҳудага сарф қилмасликлари ҳамда свет пулини ўз вақтида тўлашларини сўраган.