Нурсултон Назарбоев бош прокурорга топшириқ берди
(last modified Tue, 07 Feb 2017 15:18:49 GMT )
феврал 07, 2017 20:18 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев
    Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев республика бош прокурори билан учрашди, деб хабар қилмоқда Акорда матбуот хизмати.

Кун.ўз сайтига кўра, Жакип Асанов ҳуқуқ-тартибот идораларининг 2016 йилги фаолиятига доир ҳисобот берган ва жорий йилдаги режалар хусусида маълум қилган. 

Назарбоев мамлакатда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар муҳимлигини таъкидлаб, жиноятлар сони ўсишига йўл қўйган ҳуқуқ идоралари жазоланганини қайд этган. 

"Шу сабабли маълумотларни сунъий равишда тўғирлашди. Эндиликда, барча қонунбузарликка доир маълумотлар мажбурий равишда рўйхатга олиниши керак", - деган Қозоғистон раҳбари. 

Давлат раҳбари прокуратуранинг қонунчилик меъёрларига риоя қилинишидаги ўрнига алоҳида тўхталиб, учрашув натижаларига кўра, аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берган.