Қозоғистонда иккита радикал гуруҳ фаолиятига чек қўйилди
(last modified Sat, 11 Feb 2017 10:14:40 GMT )
феврал 11, 2017 15:14 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси
    Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси ички ишлар органлари билан ҳамкорликда иккита радикал гуруҳ фаолиятига чек қўйди. Бу бир қатор махсус амалиётлар давомида амалга оширилди, деб хабар берди МХҚ матбуот хизмати.

Кун.ўз сайтига кўра, хабар қилинишича, махсус амалиётлар Олмаота шаҳри ва Олмаота вилоятидаги бир неча туманларда ўтказилган.

«Икки радикал гуруҳ фаолиятига чек қўйилди, шунингдек, диний-экстремистик оқимга алоқадор олти нафар шахс қўлга олинди», - деб хабар қилишган матбуот хизматида.

Умумий ҳисобда террорчиликни тарғиб этиш, террорчилик фаолиятида иштирок этишга тайёргарлик кўриш, диний нифоқни юзага келтириш ва қурол-яроғни ноқонуний равишда сақлаш бўйича 15 киши ҳибсга олинган.

«Қўлга олинганларнинг яшаш манзилларида ўтказилган тинтувларда бешта граната, халқаро террорчилик ташкилотлари тимсоллари, ноқонуний диний адабиётлар топилди», - дея таъкидлаб ўтишган МХҚда.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.