Остонада ШҲТга аъзо давлатлар ҳарбийлари ўзаро ҳамкорлик режасини муҳокама қилишди
ШҲТга аъзо давлатлар ҳарбийлари ўзаро ҳамкорлик режасини муҳокама қилишди
Қозоғистон қуролли кучларининг миллий ҳарбий-ватанпарварлик марказида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар мудофаа вазирликларининг халқаро ҳамкорликка жавоб берувчи бўлинмалари бошлиқларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Форс ахборот агентлигининг маълум қилишича, йиғилиш 2016-2017 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режасига мувофиқ ташкиллаштирилган. Йиғилишда кўрилган асосий мавзулар мудофаа вазирларининг бўлғуси йиғилиши масалалари, ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирликлари ҳамкорлик режасининг 2017 йилда амалга оширилишининг бориши бўлди.
Учрашув иштирокчилари 2018-2019 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режаси лойиҳасини ва ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг бошқа долзарб масалаларини муҳокама қилишди.