Марказий Осиё ўтган йил ичида
(last modified Tue, 21 Mar 2017 07:54:35 GMT )
март 21, 2017 12:54 Asia/Tashkent

Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари Афғонистонда хусусан бу мамлакат шимолида юз бераётган нотинчликлардан хавотирланиш билдиришганидан кейин минтақа мамлакатлари экстремизнинг илдизи ва келиби чиқишига махсус эътибор қарата бошладилар

Ҳақиқат эса шудирки,  АҚШ ва унинг айрим Европалик иттифоқчилари  Афғонистон, Марказий Осиё ва уларнинг бошқа  қўшний мамлакталарида нуфуз топиш ва ғаразли мақсадларига эриша олиш учун  экстремистик гуруҳларни ташкил этдилар.

 Бунга қўшимча Ғарб давалари терроризм ва экстремизмга қраши курашни баҳона қилиб шу восита билан бу мамлакталаржда ҳузур топишни назарга тутганлиги барчага маълумдир.

 Дарвоқи бу орада иккиёқлама сиёсатлар ва  иккита ноаниқ бир муодала мавжуд. Бир томандан зўравон қудратлар ва бошқа томонида эса  экстремистик гуруҳлар.

  Саудия Арбистонидаги ваҳоббийлик режимига қарам бўлган  террорчилик гуруҳларни ташкил қилиш Ғарбнинг асосий мақсадларидан бўлган.

Аммо АҚШ ва бошқа Европа давлатларини Марказий Осиё минтақасига нуфуз топишига Эрон, Россия ва Хитой монелик қилиб келишмоқда.  Ушбу уч мамлакат  хусусан Эрон зўравонн қудратларни Марказий Осиё мамлакатларига нуфузини ошиши тўғрисида огоҳлантириб, ҳардоим ушбу ёвуз ҳаракталарни олдини олишга ҳаракат қилмоқда.

 Аммо  зўравон қудратлар нуфузини олдини олиш учун энг аввало Марказий Осиё мамлакталари раҳбарлари кўпроқ саъй ҳаракат қилишлари тўғри келади. Шу билан бирга,  АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади ва сиёсатлари Марказий Осиёда нотинчликларни келтириб чиқариш ва ушбу нобарқарорликларни келтириб сиқариш ва вазиятдан ўз манфаатига фойдаланишга қаратилган.

АҚШ давлати  ўз сиёсатлари ва ғаразли мақсадларини амалга ошириш йўлида Форс Кўрфази зоннасидаги реакцион арабий давлатлардан ташқари Туркия каби давлатдан фойдаланмоқда. Туркия давлати  айрим террорчилик гуруҳларни ҳамматомонлама ҳимоя қилиши билан  ўз мақсадларини амалга ошириш йўлида ушбу гуруҳлардан фойдаланию келмоқда. Айни ҳолда Туркия давлат раҳбарларини  террорчилик гуруҳлар билан муносабатида боши берк кучага кириб қолишгани ва келажакда бундай ҳатти ҳаракатлари катта бош оғриқларига сабаб бўлиши мумкин бўлган сиёсатлар олиб боришмоқда.

Қирғизистонда Конституцияга ўзгаришлар киритишга доир умумхалқ референдум ўтказилди 

11 декабрь куни Қирғизистонда Асосий қонунга ўзгаришлар киритиш бўйича умумхалқ референдум бўлиб ўтди. Жорий Конституция 2010 йилда собиқ давлат раҳбари Курманбек Бакиев режими қулагандан кейин қабул қилинган. 

Референдум мамлакат парламентига кирувчи бир қатор партиялар ташаббуси билан ўтказилди ва президент Алмазбек Атамбаев томонидан қўллаб-қувватланди. Ўзгаришлар муаллифларининг таъкидлашича, асосий мақсад ҳукумат тармоқлари орасидаги мувозанат ва мамлакатдаги парламентаризмни мустаҳкамлаш бўлиши керак. 

Референдум билан бир қаторда бугун мамлакатдаги 405 аҳоли пунктида маҳаллий кенгашлар сайловлари ҳам бўлиб ўтди. 

Асосий қонунини ўзгартириш бўйича референдумдан ташқари маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.

МСК маълумотига кўра, овоз беришлар бошланганидан 8 соатга яқин вақт ўтганида давомат 30 фоиздан ошган ва бу референдум бўлиб ўтди деб ҳисобланиши учун етарли бўлади.

Бундан олдинроқ, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев одамлар референдумга келишини сўраб, дуо қилишини айтиб ўтганди.

Бугун 2010 йилда ўша вақтдаги президент Курманбек Бакиев тузуми ағдарилганидан кейин қабул қилинган конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтмоқда. Ўзгартишлар муаллифларининг қайд этишларича, асосий мақсад ҳокимият органлари ўртасидаги ўзаро мувозанатни таъминлаш ва мамлакатда парламент ҳокимиятини мустаҳкамлашдан иборат. 

Туркманистонда 12 февраль куни президент сайлови ўтказилди. Сайлов қонунда белгиланган тартибда ўтганлиги қайд этилди

Сайлов 2587 та участкада ташкил этилди. Улардан 39 таси Туркманистоннинг чет давлатлардаги дипломатик миссиялари биноларида фаолият олиб борди. Хориж манбаларида сайловчиларнинг 97,27 фоизи овоз берган

Туркманистон президентлигига 9 нафар номзод даъвогарлик қилди

Туркманистоннинг 2016 йил 14 сентябрда Конституцияга киритилган ўзгартишларга кўра, президентлик муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилди. Шунингдек, номзоднинг 70 ёшдан кичик бўлиши лозимлиги ҳақидаги чеклов ҳам бекор қилинди.

Туркманистоннинг амалдаги раҳбари Гурбангули Бердимухамедов республика президенти этиб учинчи бор қайта сайланди. У 97,69 фоиз овозларни қўлга киритди, деб хабар бермоқда РИА Новости мамлакат марказий сайлов комиссияси раисига асосан.

Кун.ўз сайтига кўра, аввалроқ Туркманистонда сайловлар ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий комиссия якшанба куни мамлакат президенти учун бўлиб ўтган сайловларда Туркманистоннинг 97,27 фоиз фуқаролари қатнашганини хабар берди. 

Сайловда Бердимухамедовдан ташқари, Саноатчилар ва тадбиркорлар партиясидан Бекмират Аталиев, Аграр партиядан Дурдиқилич Ўразов ва номзоди фуқароларнинг ташаббускор гуруҳларидан илгари сурилган 6 киши даъвогарлик қилганди.

59 ёшли Гурбангули Бердимуҳамедов 2007 йилдан бери ҳокимият тепасида бўлиб келмоқда. 2012 йили у иккинчи марта 5 йиллик муддатга сайланган эди.

Туркманистонда 2016 йил сентябрида конституциянинг янги таҳрири қабул қилинди. Унга кўра, президентнинг ваколат муддати 5 йилдан 7 йилгача узайтирилди.

12 февраль, якшанба куни Туркманистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтди - бу 1991 йил, яъни мамлакат мустақилликка эришгандан кейинги тўртинчи сайлов. Амалдаги президент 59 ёшли Гурбангули Бердимуҳаммедов учинчи муддатга ўз номзодини қўйди.

МСК маълумотига кўра, маҳаллий вақт билан соат 17:00да сайлов участкаларига 3 миллион 4 минг 779 киши, ёки умумий сайловчиларнинг 94,17 фоизи келганди. Якуний давомат эса 97,27 фоизни ташкил қилди.

Сайлов учаскалари эрталабки соат 07:00да очилди, овоз бериш Туркманистоннинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида ҳам бўлиб ўтди.

Сайловларда мухолифат номзодлари йўқ эди, мухолифатнинг ўзи бўлиниб кетган, унинг вакиллари - мамлакатдан ташқарида.

Яна саккиз номзод президентликка ўз номзодини қўйишди. Таъкидлаш жоизки, улар кенг оммага нотаниш ва бунга қадар сиёсат билан шуғулланмаган эдилар.

Экспертларга кўра, мазкур сайловларда президент илк марта 7 йиллик муддатга сайланади (аввал 5 йиллик муддатга сайланган). Ўтган йилнинг сентябрида Бердимуҳаммедов мамлакат конституциясига ўзгаришлар киритди. Унга кўра, президентлик муддати икки йилга узайтирилди, шунингдек номзодлар учун 70 ёшгача бўлган ёшга доир чеклов олиб ташланди.

Сайловларда 9 номзод иштирок этди, бу биринчи шундай ҳолатдир..

 

 

Ёрлиқ