Тожикистон давлати Афғонистонга электр-энергияси экспорти ҳажмини оширди
-
Тожикистон давлати Афғонистонга электр
Тожикистон давлати Афғонистонга 2 миллион 600 минг киловатт соат электр- энергия сотиши билан ўтган ой ичида мамлакатда ишлаб чиқариладиган энергетика экспортини яна кўпайтирди.
Тожикистоннинг "Авесто" ахборот агентлиги хабарига кўра, Тожикистоннинг Энергетика ва сув захиралари вазирлиги олдинги: йил билан таққосланганда 2016 чи йил ичида Афғонистонга экспорт этадиган электр- энергия ҳажмини 138 миллион 300 минг киловатт -соат ошганлигини эълон қилган.
"Тожикбарқ" ширкати раиси ҳам мухбирлар билан суҳбатида Тожикистонда ишлаб чиқариладиган электр энергиянинг ҳар бир киловати бир сент нархи билан Афғонистонга сотилмоқда деб қўшимча қилган.
Айни ҳолда Тожикистон фақат Афғонистон ва Қирғизистонга электр -энергиясини экспорт этмоқда.
Электр -энергия узатадиган янги тармоқлар, хусусан " КАСА-1000" лойиҳаси амалга оширилганида Тожикистон бошқа мамлакатларга электр- энергия экспортини оширишни назарга тутган.