Сомон эйр” авиакомпанияси самолётида учиш олдидан фавқулодда ҳолат юз берди
(last modified Mon, 17 Apr 2017 04:57:53 GMT )
апрел 17, 2017 09:57 Asia/Tashkent
  • Душанбе-Хўжанд
    Душанбе-Хўжанд

Душанбе-Хўжанд парвозини амалга ошириш учун учиш йўлагида тезлигини ошираётган “Сомон эйр” самолёти ичини кутилмаганда қуюқ тутун қоплади, йўловчилар орасида саросима ва қичқириқлар бошланди. Учувчилар самолётни кескин тўхтатишга мажбур бўлишди.

ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Тожикистоннинг “Сомон эйр” авиакомпанияси самолётида учиш олдидан фавқулодда ҳолат юз берди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.Тутун нима сабабдан пайдо бўлганини йўловчиларга маълум қилишмаган, лекин айнан ушбу парвоз парвоз учиш олдидан, техник сабабларга кўра, бир неча маротаба кечиктирилган. “Портлаб кетишига сал қолди”, — деб ёзди самолётда бўлган хўжандлик йўловчилардан бири ижтимоий тармоқда. "Салонда бошидан қандайдир ғалати ҳид бор эди. Самолёт учиш йўлагида тезликни ошириб бораётган вақтда, ичида бирдан кучли тутун пайдо бўлди. Кейин, самолёт кескин тўхташга мажбур бўлди. Хайрият, учиш йўлагининг энг охирида тўхташга улгурди", —деб эслайди Жўрабой исмли йўловчи. "Лекин самолёт ичида жуда қўрқинчли ҳолат бўлди, одамлар саросимага тушиб қолишди, ёш болалар бақира бошлади", — деб сўзини давом эттирди Жўрабой.

Хўжандлик Бозорбой исмли йўловчи гувоҳлик беришига кўра, носоз самолёт йўловчилари аэропортга қайтиб бир неча соат кутишга мажбур бўлишган. Бўлиб ўтган воқеадан кейин ҳамма жуда қаттиқ стресс ҳис қилган. Йўловчиларнинг аксарияти 14-15 ёшли болалар бўлган. Бир киши ҳатто ҳушини йўқотиб қўйган. “Сомон Эйр” йўловчиларни тинчлантириш учун ҳеч қандай чора кўрмаган, ҳатто бепул сув тарқатишдан воз кечган. Йўловчилар ўзлари пул жамлаб барча учун 4-5 блок сув сотиб олишган.