Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара муаммоларини биргаликда ҳал этишга келишиб олишди
Қирғизистон оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасининг бир минг километрига яқин ҳудуди бўйича ўзаро келишиб олинганлиги ҳақида хабар тарқатишди.
Қирғизистоннинг Канюс ахборот агентлигиниг хабар беришича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов икки мамлакат чегараларидаги қолган муаммоларга ишора қилар экан, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара ихтилофларини биргаликда, ўзар тушиниш ва ҳурмат -эҳтиром принсиплари доирасида ҳал қилинишини таъкидлади.
Марказий Осиё республикалари чегараларидаги ихтилофлар ва муаммоларни комкунистик идеологияси асосида қарор чиқарувчи собиқ шўролар иттифоқи тузуми замонидан қолган муаммо десак хато бўлмайди.
Марказий Осиё ҳудудида фақат а Қозоғистон ва Туркманистон ўз қўшнийлари билан чегара массалалари қарийб ҳал қилишга муваффақ бўлишди. Аммо Қирғизистон,Тожикистон ва Ўзбекистон республикалари чегара масалаларини буткул ҳал эта олмаган ва бу масала уч республика алоқаларига ҳам салбий таъсирини етказмоқда.Ҳаққатан ҳам бу мамлакатлар мустақиллигидан 26 йил ўтиб бориши билан Марказий Осиёнинг ушбу мамлакатлари ўртасидаги чегара ихтилофлари ҳал этилмаган ва буткул демаркация -делимитация қилинмаган.
Марказий Осиё минтақаси 3 миллион 994 минг 400 киломтер масоҳати ва 60 миллиондан кўпроқ аҳолиси билан иқтисодий ривожаниш ва тараққиёт учун муносиб шароитга эгадир. Шунга қарамасдан бу мамлакатлар ўртасидаги чегара муаммолари ва ихтилофлари бегона мамлакатларни бу минтақага ҳузур топишига замин яратмоқда.
Тошкент ва Бишкек давлат раҳбараларининг келтшуви хусусида тарқатилган хабарлар ортидан Қирғизистон оммавий ахборот воситалари ноқонуний тарзда Қирғизистон ҳудудига ўтмоқчи бўлган 9 нафар ўзбекистонликларни қўлга олинганлиги ҳақида хабар бердилар. Экспертларга кўра ушбу масала икки мамлакат чегара муаммоларини ҳал этиш учун ўтказилган музокаралар ва келишувларга халақит беришини имкони бор.
Марказий Осиё республикалари ўртасидаги чегара минтақалари баъзиларини узоқ эканлиги,ўтиши қийин бўлганлиги ҳамда тоғли эканлиги туфайли бу чегараларни назорат этиш ва контрол қилиш қийнидир. Шу сабабдан бу мамлакатлар фуқароларини у ё бу қўший мамлакатларга ўтиши оддий бир масалага айланан.
Сўнги хабарларга кўра, Ўзбекистон 21 объектни Қирғизистонга қайтарди.
Қирғизистон Ҳукумати раиси ўринбосари Жениш Разаков маълумотларига кўра, Ўзбекистон шу вақтгача фойдаланган 21 объект Қирғизистон юрисдикциясига қайтарилган. Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси ҳамда жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш қўмитаси қўшма мажлисида Қирғизистон ҳукуматининг 2016 йил учун ҳисоботини кўздан кечиришмоқда, деб хабар берди
Қирғизистон Ҳукумати раиси ўринбосари Жениш Разаков тақдим этган маълумотларга кўра, Ўзбекистон шу вақтгача фойдаланган 21 объектни Қирғизистон юрисдикциясига қайтарган."Қозоғистон ва Хитой билан чегарани делимитация (чегараларни белгилаш, таҳр.) ва демаркация (чегарани аниқлаш бўйича ажратувчи белгини ўрнатиш, таҳр.) масаласи якун топди. Айни вақтда Ўзбекистон ва Тожикистон билан фаол иш олиб борилмоқда. Бугунги кунга келиб Ўзбекистон Республикаси билан умумий давомийлиги 1379 км ташқил қилувчи чегаранинг 1054 км тавсифланди. Шунингдек, аввалига Ўзбекистон тасарруфида бўлган 24 объект Қирғизистон юрисдикциясига қайтарилган", — деб қўшимча қилган Разаков.
2017-йилнинг 1-феврал куни ҳам Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Данияр Сидиқов билан учрашув бўлиб ўтганди. Ўзбекистон ТИВда Қирғизистон Элчиси билан учрашув бўлиб ўтганди, ."2017-йилнинг 1-феврал куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Данияр Сидиқов билан учрашув бўлиб ўтганди. Суҳбат давомида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳлари фаолиятининг амалий жиҳатлари икки давлат раҳбарларининг тегишли топшириқларини амалга ошириш нуқтаи назаридан муҳокама қилинганди. Учрашувда турли даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Қирғизистон учрашувлари билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилганди"