Тожикистон экстремистик гуруҳларга қарши ахборот жангини янада кучайтиради
(last modified Mon, 24 Apr 2017 14:06:00 GMT )
апрел 24, 2017 19:06 Asia/Tashkent
  • Тожикистон экстремистик гуруҳларга қарши ахборот жангини янада кучайтиради
    Тожикистон экстремистик гуруҳларга қарши ахборот жангини янада кучайтиради

Тожикистон президентининг интернет тармоғларида экстремизм тарғиботчларига қарши интернет-ахборот уруши билан курашиш мақсадида профессионал мутахасислардан фойдаланишга асосланган Фармон қабул қилди

Тожикистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Тожикистон президентининг интернет тармоғларида экстремизм тарғиботчларига қарши интернет-ахборот уруши билан курашиш мақсадида профессионал мутахасислардан фойдаланишга асосланган Фармон қабул қилганлиги ҳақида хабар берди. Форс ахборот агентлигининг душанбедан берган хабарига кўра, Тожикистон президентининг ушбу кўрсатмаси терроризм ва экстремизмга қарши кураш миллий стратегияси доирасида қабул қилинган бўлиб, ушбу дастурда қайд этилишича, Тожикистон мутахассислар етишмаслиги боис, экстремистларга қарши ахборот-идеологияси жангида интернет имкониятларидан қулай фойдалана олмаган. Шу боисдан, Тожикистон давлати диний уламоларни ва имом хатибларни интернет тармоқларида экстремистларга қарши кураш олиб боришда фаоллаштиришни режалаштирди. Шунингдек, Тожикистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси ва тадқиқотчиси Абдулғаффор Камолнинг таъкидлашича, экстремистлар интернет тармоқларидан тожик ёшларини жалб қилиш учун моҳирлик билан фойдаланишади.   

Ёрлиқ