Тожик масъуллари: тожик-афғон чегараларида вазият барқарор
(last modified Tue, 02 May 2017 13:21:53 GMT )
май 02, 2017 18:21 Asia/Tashkent
  • тожик-афғон чегараларида
    тожик-афғон чегараларида

Тожикистоннинг чегара қўмитаси масъуллари Афғонистоннинг шимол минтақасида Толибон гуруҳи жангарилари фаолиятини кучайгани билан бир пайтда бу мамлакат билан чегарадош бўлган Тожикистоннинг Ишкошим минтақаси чегара минтақаларида вазият тинч -барқарор эканлигини эълон қилишмоқда

Сўнгги ҳафталар ичида Толибон гуруҳи жангарилари   Тожикистоннинг Ишкошим туманидан 35 километр узоқроқ -Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудидаги Зебок тумани марказини ишғол этдилар.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Тожикистон чегара  қўмитасининг миллий хавфсизлик нотиғи Муҳаммаджон Хўжаев  маҳаллий ахборот воситалари билан суҳбатда Тожикистон билан чегардош бўлган   Афғонистон ҳудудларида жангариларга қарши амалиётлар давом этишини имкони бор, аммо ҳозирча  тожик- афғон чегараларида хусусан Тожикистоннинг Ишкошим тумани чегаралари ва бошқа чегара минтақаларда вазият тинчдир деб айтди.

Айтиш керакки Тожикистон ва Афғонистон 1 минг 400 километр чегарага эгалар. Сўнгги ҳафталар ичида Толибон гуруҳи жангариларининг фаолияти  Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида кучайган, бу гуруҳ аъзолари Афғонистон шимолидаги  Зебок тумани марказини ишғол этдилар.

Ёрлиқ