Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСи қурилишини назорат қилди
Тожикистон президенти ўзининг ишчи сафари давомида Роғун ГЭСи тўғонини қуриш бўйича олиб борилаётган қурилиш ишларини шахсан текширган
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Роғун гидроэлектрстанцияси қурилиши қандай бораётганини кўздан кечирди, деб хабар қилди мамлакат раҳбари матбуот-хизмати.Хабарда қайд этилишича, Тожикистон раҳбари ГЭС тўғони қурилиши ва қурилиш майдонидаги бошқа объектларни кўздан кечирган.
ГЭС тўғонининг биринчи қисмини қуриш учун зарур бўлган тупроқнинг умумий миқдори 2,7 миллион кубметрни ташкил қилади. Италиянинг "Салини Импреджио" компанияси дарё ўзани тўсилганидан буён қурилиш материалининг каттагина қисмини — 2 миллионини ишлатиб бўлишди, деб ёзади Спутник Тожикистон нашри.Эслатиб ўтамиз, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСи тўғонини барпо этиш ишлари бошланиши муносабати билан сўзлаган тантанали нутқида "2018 йил декабрида гидроэлектростанция электр энергияси ишлаб чиқаришни бошлайди ва "Роғун" электри Тожикистондаги ҳар бир оилага етиб боради, энергия мустақиллигига эришиш йўлидаги сўнгги қадам амалга оширилади", дея ваъда берган эди.