Тожикистон давлати "Роғун" гидроэлектростанциясини қуришни таъкидлади
Тожикистон ташқи ишлар вазири Душанбе давлати Roghun-"Роғун" гидроэлектростанциясини қуриш лойиҳасини ҳимоя қилади деб айтди.
Форс ахборот агенлиги хабарига кўра, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов Брюссел шаҳрида мухбирлар билан суҳбатда "Роғун" гидроэлектростанциясини қурилишига ишора қилар экан, Тожикистон давлати ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлайди, шунингдек қўшний мамлакатлар манфаатларини ҳам инобатга олади деб қўшимча қилди.
Аслов шунингдек Тожикистондаги дарёлар суви бутун Марказий Осиё учун етарли эканлигига тўхталиб, энг асосий муаммо минтақа мамлакатлари томонидан адолат доирасида сув манбаларини тақсимланиши масаласига бориб тақалади деб айтди.
Тожикистоннинг ушбу етакчи дипломати ўз сўзларида Марказий Осиё мамлакатларидаги сув манбаларини сақлаш учун барча мамлакатлар ўз ҳиссасини қўшиши керак деб аниқлик киритди.