Туркманистонда Халқаро йиғилиш иш бошлади
Туркманистонда газ мавзусидаги 8 -чи халқаро йиғилиш бошланди.
Форс ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, газ ва нефт саноатини ривожлантириш, хорижий сармояларни жалб этиш, гидрокарбор манбаларидан фойдаланиш, Каспий денгизининг Туркманистон ҳудудидаги газ ва нефт манбаларидан қандай тарзда фойдаланиш, газ ва нефт саноатини ривожлантириш ишларида Туркманистон давлатининг расмий позициясини аниқлаш, ҳамда бу мамлакат расмийларининг ҳисоботлари мазкур йиғилиш иш дастурида жой олгани айтилади.
Бу Халқаро йиғилишда Туркманистон табиий газини экспорт қилиш ва бу мамлакатни муҳим бозорларга йўл олиши, Каспий денгизи ҳудудидаги газ ва нефт майдонларини кенгайтириш, янги имкониятлар ва потенсиалини аниқлаб кучайтириш учун янги шартномалар имзолаш, ҳамда халқаро муносабатларидаги истиқболли йўналишлари ва потенсиаллари масаласи муҳокама қилиниши кутилмоқда.