Бахтиёр Саидов ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистондаги сайловни кузатиш бўйича миссияси раҳбари билан учрашув ўтказди.
Бахтиёр Саидов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ)нинг Ўзбекистондаги сайловни кузатиш бўйича миссияси раҳбари Дуглас Вэйк билан учрашди.
Кун сайтига кўра, Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. "ЕХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистондаги сайловни кузатиш бўйича миссияси раҳбари Дуглас Вэйк жаноблари билан учрашув ўтказдик", – деб ёзди.
Қайд этилишича, миссиянинг Ўзбекистонда муваффақиятли ва самарали фаолият юритиши учун барча зарур шароитлар яратилган.
"Мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзгаришлар, халқимиз учун муносиб турмуш шароитини таъминлаш йўлидаги қадамлар, ўзаро ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаш борасида фикр алмашдик", дейди Бахтиёр Саидов.