МДҲ давлатлари махсус хизматлари Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди
(last modified Fri, 26 May 2017 12:53:55 GMT )
май 26, 2017 17:53 Asia/Tashkent
  • МДҲ давлатлари
    МДҲ давлатлари

Қирғизистон пойтахтида МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари Кенгашининг 42-йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда МДҲ давлатлари махсус хизматларининг терроризмга ва трансчегаравий уюшган жиноятчиликка қарши кураш борасидаги ҳамкорлигини такомиллаштиришга асосий эътибор қаратилди.

Форс ахборот агентлигига кўра, Қирғизистон президентдик идораси раиси Сопор Исоков мазкур йиғилишда бу мамлакат президенти Алмазбек Атумбеаев мурожаатини ўқиб берди.

Мазкур мурожаатда жумладан қуйидагича келган: бугунги кунда дунёда хавфсизлик вазияти мураккаб. Ўрта Шарқ минтақасида терроризм оқими янада кучаймоқда, террористларга қарши кураш олиб бориш учун  террорчи гуруҳларнинг молиявий манбалари ва уларга ҳарбий техника етказиб берувчи томонлар йўлига монеа яратиш керак.

Бу йиғилишда Россиянинг федерал хавфсизлик хизмати раиси Александр Бортников сўзлаган нутқида террористлар ва ИШИД миссонерларини қўлга олиш учун МДҲ мамлакатлари хавфсизлик ташкилотлари ўртасида маълумот алмашуви лозимлигини таъкидлади.

Ёрлиқ