Туркманистон президенти Қадр кечаси муносабати билан амнистия эълон қилди
(last modified Sat, 17 Jun 2017 13:45:29 GMT )
июн 17, 2017 18:45 Asia/Tashkent
  • Туркманистон президенти Қадр кечаси муносабати билан амнистия эълон қилди
    Туркманистон президенти Қадр кечаси муносабати билан амнистия эълон қилди

Гурбангули Бердимуҳаммадов «Муқаддас Қадр кечаси муносабати билан судланган шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммадов «Муқаддас Қадр кечаси муносабати билан судланган шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Шу муносабат билан 1029 нафар туркманистонлик жазони ижро этишдан озод этилади. 

Туркманистон давлат ахборот агентлигининг қайд этишича, ҳужжат раҳмдиллик ва инсонийлик нуқтаиназаридан, туркман жамияти ва ҳар бир оилада бирлик ҳамда бирдамликни мустаҳкамлаш мақсадида имзоланган. 

Давлат раҳбари фармонни имзолар экан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларига афв этилганларни яқин муддатда уйларига қайтишни таъминлаш вазифасини юклаган. 

Президент Гурбангули Бердимуҳаммадов вилоятлар, атроплар, шаҳарлар ҳокимлари ва бошқа раҳбарларга амнистия қилинган шахсларни, ўзларининг виждонан меҳнат қилишлари билан ўз айбларини ювиши ва мамлакат тараққиётига ҳисса қўшишлари учун уларни ишга жойлаштириш чораларини кўриш бўйича кўрсатмалар берган. 

Ёрлиқ