Ўзбекистонлик маҳкумлар туннель қазиб, Россия колониясидан қочиб кетди
(last modified Sat, 26 Oct 2024 11:06:48 GMT )
октябр 26, 2024 16:06 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонлик маҳкумлар туннель қазиб, Россия колониясидан қочиб кетди
    Ўзбекистонлик маҳкумлар туннель қазиб, Россия колониясидан қочиб кетди

Россияниг Липецк вилояти колониясидан олти маҳкум 2-сонли колониядан қочиб кетди

Бу вилоят губернатори Игорь Артамоновдан иқтибос келтириб Аниқ сайтининг хабар қилишича,  федерал жазони ижро этиш хизмати колония ҳудудини айланиб ўтиш чоғида туннель топилгани, шундан сўнг улар маҳкумлар сонини санашгани ва олти киши бедарак йўқолганини маълум қилди. Ҳозирда маҳкумлар қидирувга берилган. Улардан икки нафари қўлга олинган.

Telegram-каналлар қочқинлар ҳақидаги маълумотларни эълон қилди:

• Даврон Жабборов, 1997 йилда Тожикистонда туғилган, зўрлашда айбланган.• Дилшод Арслонов 1996 йилда Ўзбекистонда туғилган, 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлганликда айбланган.• Турғун Абдуллаев, 1997 йилда Ўзбекистонда туғилган, зўрлашда айбланган.• Хуршидбек Даниев, 2005 йилда Ўзбекистонда туғилган, гиёҳванд моддалар савдосида айбланган.• Парвозбек Тўрабоев, 2005 йилда Ўзбекистонда туғилган, гиёҳванд моддалар савдоси учун судланган.• Бахтиёр Жумаев, 1996 йилда туғилган, зўрлашда айбланган.

Ёрлиқ