Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i95150-Шавкат_Мирзиёев_Владимир_Путин_билан_телефон_орқали_мулоқот_қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
декабр 20, 2024 15:26 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
    Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди.

Спутник сайтининг Ўзбекистон президенти матбуот хизматиг таяниб хабар қилишича, Ўбекистон ва Россия ўртаисдаги икки томонлама кун тартибидаги ҳамда минтақавий ташкилотлар доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Хавфсизликка таҳдид ва хатарларга қарши курашни кучайтириш мақсадида икки мамлакат махсус хизматлари ўртасидаги яқин ва самарали ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Суҳбат давомида Мирзиёев генерал Игорь Кирилловнинг ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдириб, бу террорчилик ҳужумини кескин қоралади.