АҚШ 2023 йил сентябрдан 2024 йил сентябргача 572 ўзбекистонликни депортация қилган
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i95176-АҚШ_2023_йил_сентябрдан_2024_йил_сентябргача_572_ўзбекистонликни_депортация_қилган
АҚШ Иммиграция ва божхона назорати сўнгги ҳисоботида, 2023 йил сентябрдан 2024 йил сентябргача Ўзбекистонга 572 кишини депортация қилганини маълум қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
декабр 23, 2024 14:39 Asia/Tashkent
  • АҚШ 2023 йил сентябрдан 2024 йил сентябргача 572 ўзбекистонликни депортация қилган
    АҚШ 2023 йил сентябрдан 2024 йил сентябргача 572 ўзбекистонликни депортация қилган

АҚШ Иммиграция ва божхона назорати сўнгги ҳисоботида, 2023 йил сентябрдан 2024 йил сентябргача Ўзбекистонга 572 кишини депортация қилганини маълум қилди.

 Аниқ сайтига кўра, бу давр ичида 192 мамлакатга 271 484 киши депортация қилинган бўлиб, бу сўнгги 10 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир. Депортация қилинганлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли икки баравар кўп, яъни 142 580 киши чиқариб юборилган.

Ўн йилликда максимал кўрсаткич 2014 йилда қайд этилган – 315 943 киши.  Трампнинг АҚШда биринчи муддатда президентлик қилган пайтида (2019 йилда) энг кўп депортация қилинганлар сони 267 258 нафарни ташкил қилган.

Депортациялар сонининг кўпайиши парвозлар, жумладан, дам олиш кунлари учиш ва Гватемала, Гондурас ва Салвадор каби мамлакатларга мигрантларни қайтаришнинг осон тартиблари ортиб бораётгани билан боғлиқ. Олти йил ичида биринчи марта Хитойга  парвоз амалга оширилди, шунингдек, Альбания, Миср, Грузия, Ҳиндистон, Руминия, Тожикистон, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларга депортациялар ташкил этилди.