Ўзбекистонлик эркак генерал Игор Кирилловни террор қилишда гумонланмоқда
(last modified Wed, 18 Dec 2024 10:10:52 GMT )
декабр 18, 2024 15:10 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонлик эркак генерал Игор Кирилловни террор қилишда гумонланмоқда
    Ўзбекистонлик эркак генерал Игор Кирилловни террор қилишда гумонланмоқда

Россия Қуролли кучлари генерали Игорь Кирилловни ўлдиришда гумонланган Ўзбекистон фуқароси Москвада ушланди.

Газета сайтининг хабар қилишича, тергов қўмитаси уни Украина 100 минг доллар эвазига ёллаганини билдирди. Илгари Кириллов Украина ҳарбийларига қарши тақиқланган кимёвий қурол ишлатишга буйруқ бергани айтилади.

Қўлга олинган шахс 1995 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросидир. Унинг исми маълум қилинмаган. Сўроқ пайтида гумонланувчи уни Украина махсус хизматлари ёллаганини айтди, деб таъкидланади полиция матбуот хабарида. Жиноят содир этгани учун унга 100 минг доллар мукофот ва Европа давлатларидан бирига жўнаб кетиш ваъда қилинган.

Гумонланувчи Москвага келиб, қўлбола портловчи қурилмани олган, сўнгра Игорь Кириллов яшайдиган Рязань проспектидаги уй яқинидаги электросамокатга портловчи моддани жойлаштирган.

«Ҳарбий хизматчининг яшаш жойини кузатиш мақсадида у каршейринг автомобилини ижарага олган ва у ерда видеокузатув камерасини ўрнатган. Ушбу камерадан олинган тасвир Днепрдаги теракт ташкилотчиларига онлайн трансляция қилинган. Ҳарбий хизматчиларнинг подъезддан чиқиши ҳақида видеоалоқа олинганидан сўнг улар томонидан портлатиш қурилмаси масофадан туриб ишга туширилган», — дейилади Тергов қўмитаси хабарида.

«Мен Украина махсус хизматларининг топшириғи билан Москвага келдим. Кейин самокат сотиб олдим. Бир неча ойдан кейин бомба учун буюмлар келди, уларни олдим. Кейин ҳамма нарсани тайёрлаб, генерал яшайдиган уй ёнига қўйишди. Кейин у уйдан чиққач, тугмачани босдим. Нега бундай қилдим, нима учун? Менга 100 минг доллар ва Европа паспорти таклиф қилишди», — дейди видеодаги эркак.