Қирғизистон ва Хитой чегара кучлари қўшма ҳарбий машғулот ўтказди
июн 27, 2017 17:54 Asia/Tashkent
Ушбу ҳарбий машғулотда Хитой ва Қирғизистоннинг жами 700 нафар офицери зирҳли автомбиллар билан иштирок этди
Хитой ва Қирғизистон чегара кучлари минтақада терроризмга қарши кураш учун қўшма ҳарбий машғулот ўтказди.
Синхува ахборот агентлигининг хабарига кўра, Хитой ва Қирғизистон чегера қўшинлари бугун сешанба куни ушбу машғулотни Хитой шимолий ғарбидаги Син Киёнг минтақасида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида ўтказишди.
Хитой ва Қирғизистоннинг жами 700 нафар офицери зирҳли автомбиллар билан ушбу машғулотда иштирок этди.
Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган бошқа мамлакатларнинг вакиллари ҳам ушбу ҳарбий машғулотларда кузатувчи сифатида қатнашди.