Қозоғистон Афғонистондаги сулҳ жараёнини ҳимоя қилади
Қозоғистон миллий хавфсизлик кенгаши котиби Зомаканов Владимир Зайналович бугун сешанба куни Афғон делегацияси билан учрашган чоғида шундай айтдики, Қозоғистон террорчиларнинг ахборот хуружига қарши курашиш йўналишида ҳам ушбу мамлакат билан ҳамкорлик қилишга тайёр
Қозоғистон миллий хавфсизлик кенгаши котиби Афғонистонда сулҳ жараёни ҳимоя қилинишини маълум қилди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистон миллий хавфсизлик кенгаши котиби Зомаканов Владимир Зайналович бугун сешанба куни Афғон делегацияси билан учрашган чоғида шундай айтдики, Қозоғистон террорчиларнинг ахборот хуружига қарши курашиш йўналишида ҳам ушбу мамлакат билан ҳамкорлик қилишга тайёр.
Шунингдек, Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши маслаҳатчисининг матбуот идораси ҳам, Қозоғистон миллий хавфсизлик кенгаши котиби билан Афғонистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Ҳаниф Атмар учрашиб суҳбат ўтказганини маълум қилди.
Қозоғистон миллий хавфсизлик кенгаши котиби ушбу учрашувда террорчиларнинг Афғонистонга қарата ҳужум қилишларини ушбу Афғонистонга дўст бўлган юртларга ҳужум қилишдек бўлади деб атади.